2017 йилда дунёнинг энг оғир кишиси бўлган мексикалик эркак коронавирусни енгди

21:53 24 Сентябр 2020 Дунё
693 0

Бир пайтлар дунёдаги энг оғир вазнли одам бўлган мексикалик Хуан Педро Франко коронавирусни енгди. Авваллари Франко 595 кг вазнга эга эди. Бу ўртача катталикдаги қутб айиғидан ҳам оғирроқ деганидир. Унга 2017 йилда Гиннес рекордлари томонидан дунёнинг энг оғир кишиси сертификати топширилган.

Лекин бир неча йиллик диета, жисмоний машқлар ва ошқозонни кичрайтириш учун қилинган жарроҳлик амалиёти туфайли Франко бир неча юз килога озишга эришди. Айни пайтда у 208 кг тош босади. Шунга қарамай, Франкодаги юқори қон босими, доимий ўпка касаллиги ва қанд касаллиги унинг коронавирус билан бўлган курашини жуда қийин кечишига олиб келди.

«Бу жуда жиддий касаллик. Мен бош оғриғи, тана оғриғи, нафас олишдаги қийинчилик ва иситмага дуч келдим. Мен ўлиш хавфи юқори бўлган одам эдим» дейди Франко.

Мексика айни пайтда дунёда коронавирус қурбонлари сони бўйича тўртинчи ўринда бормоқда. Бу мамлакат болаларнинг ортиқча вазнга эгалиги борасида жаҳонда биринчи ўринда, катталарнинг семизлиги бўйича эса иккинчи ўринда туради. 

Мексикада СOVID-19 сабаб вафот этган 74 минг кишининг чорак қисми ортиқча вазндан азият чекадиганлар эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?