15 нафар ёш киноижодкор Болливудда малака оширади

14:02 04 Ноябрь 2019 Маданият
183 0

"Ўзбеккино“ миллий агентлиги бош директори Фирдавс Aбдухолиқовнинг Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан мулоқотида эришилган келишуви орқали

Ҳиндистоннинг 2019-2020 йилларга мўлжалланган техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури доирасида 15 нафар ёш киноижодкоримиз Ҳиндистонда кино соҳасида малака оширадиган бўлди.

– Ушбу дастур ўзбекистонлик номзодларни барча ўқитиш харажатларини қоплайди, – деди Сантош Жа учрашув чоғида, – Бундан ташқари, индивидуал дастурларни ташкил қилиш, 2-3 ойлик кинематография курсларини ўташга имкон беради.

Мулоқотда Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида кино соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан бир қатор фикр ва таклифлар билдирилди. Жумладан, 60 йиллик тарихи давомида ҳинд киносининг энг таниқли юлдузларини етиштириб чиқарган Пуна шаҳридаги кинематография институти билан ҳамкорлик ўрнатиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

“Ўзбеккино“ миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Aбдухолиқов Бухоро ва Хивада амалга оширилаётган иккита ҳинд кинолойиҳаси ва агентликнинг яқин келажакда режалаштирилаётган Ҳиндистон билан боғлиқ лойиҳалари ҳақида гапирди. Жумладан, режиссёр Ж. Қосимов суратга олаётган “Ибрат“ фильмининг айрим эпизодлари Ҳиндистонда суратга олиниши режалаштирилган.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан қайта тикланаётган Тошкент кинофестивали ҳақида ҳам сўз борди. 1968-1992 йиллар давомида, ҳар икки йилда бир маротаба ўтказиб келинган Тошкент кинофестивалида ҳинд киносининг Раж Капур, Шиям Бенегал, Шабана Азми сингари сўнмас юлдузлари ҳам иштирок этишган.

Элчи Сантош Жа ушбу ғояни қўллаб-қувватлашга ва Ҳиндистоннинг машҳур кино юлдузларини мазкур фестивалга жалб қилишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида томонлар 2020 йилда Ҳиндистонда “Ўзбекистон киноси кунлари“ ҳамда юртимизда “Ҳинд киноси кунлари“ни ўтказиш зарурлигини таъкидлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019