1 июндан бозорларимиздаги нарх-наволар қандай?

15:26 01 Июнь 2020 Иқтисодиёт
260 0

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси нарх-навони ўрганишда давом этмоқда. Қуйида 1 июнь ҳолатига кўра зарурий озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларнинг энг арзон ва қиммат нарх-наволари билан танишишингиз мумкин.

Тиббий ниқоб: Андижон ва Наманган вилоятида 500 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўм.

Антисептик гель: Андижонда 700 сўм бўлса, Навоий, Сурхондарё ва Тошкент вилоятида 20 минг сўмгача.

Маҳаллий ун биринчи нави: Тошкент вилоятида 1700 сўм, Тошкент шаҳрида 6 минг сўмни ташкил этмоқда.

Қолипли нон: Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятларида 1250 сўм, Навоий, Тошкент вилоятида 2 минг сўм.

Макарон: Қорақалпоғистонда 2500 сўм, Бухоро вилоятида 10 минг сўм.

Шакар: Андижон вилоятида 4 минг сўм, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 7 минг сўм.

Ўсимлик ёғи: Тошкент шаҳрида 7500 сўмдан 15300 сўмгача.

Хўжалик совуни: Фарғонада 1000 сўм, Тошкент шаҳрида 4 минг сўм.

Тухум: Қорақалпоғистон ва Андижонда 500 сўм, Тошкент шаҳрида 1200 сўм.

Мол гўшти: Қорақалпоғистон Республикасида 37 минг сўм бўлса, Тошкент шаҳрида 70 минг сўм.

Қўй гўшти: ўртача ҳисобда Тошкент шаҳрида 39 мингдан 75 минг сўмгача.

Товуқ гўшти: Наманган вилоятида 10 минг сўм, Тошкент вилоятида 30 минг сўм.

Гуруч: Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё вилоятларида 3 минг сўмдан, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 16 минг сўмдан.

Картошка: Сурхондарё вилоятида 1000 сўм, Тошкент вилоятида 6500 сўм.

Пиёз: Сурхондарёда 500 сўм, Тошкент вилояти ва Самарқанд вилоятида 4 минг сўм.

Сабзи: Сурхондарёда 500 сўм, Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 2500 сўмгача.

Саримсоқ пиёз: Қашқадарёда 10 минг сўм, Фарғонада 9 минг сўм,Тошкент вилоятида 80 мингдан сотилган бўлса, Самарқанд вилоятида 90 минг сўмгача сотилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?