1 июлдан Европа 18 мамлакат учун чегараларни очмоқда

13:12 30 Июнь 2020 Дунё
756 0

Европа Иттифоқининг Доимий вакиллар қўмитаси 1 июлдан бошлаб чегараларини очадиган 18 мамлакат рўйхатини эълон қилди.

Бу ҳақда “TASS” Брюсселдаги дипломатик манбага асосланиб хабар бермоқда.

Аммо Россия ва АҚШ учун Европа чегаралари 1 июлдан кейин ҳам ёпиқ қолади. Таъкидланишича, бундай қарор эпидемиологик мезонларга мувофиқ қабул қилинган

“Bloomberg” хабарига кўра, 1 июлдан бошлаб Европа Иттифоқи Канада, Япония, Жанубий Корея учун очилади.

Маълумотларга қараганда, ҳозирда ушбу рўйхатга Хитойни киритиш борасида мунозаралар давом этмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?