Тошкент юридик коллежи юридик университети тузилмасига ўтказилди
  • 15 Ноябрь 2017

Тошкент юридик коллежи юридик университети тузилмасига ўтказилди

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Тошкент юридик коллежида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва унинг мазмунини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Қарорга мувофиқ, Коллеж фаолиятини ўрганиш ва уни такомиллаштириш бўйича комиссия ташкил этилиб, унинг зиммасига ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юклатилди.

Комиссия томонидан коллежнинг раҳбар ва педагог кадрлари аттестациядан ўтказилиши ҳамда коллеж замонавий талабларга жавоб берадиган, юксак малакали ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга ходимлар билан тўлдирилиши белгиланди.

Шунингдек, қарорга мувофиқ коллеж Тошкент давлат юридик университети тузилмасига ўтказилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn