Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди
  • 17 Ноябрь 2017

Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежида бўш иш ўринлари мехнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда тумандаги 69 корхона, ташкилот, муассаса ва фермер хўжаликлари 491  бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмаркада 170 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаро қатнашди. Шундан 72 нафари аёл, 82 нафари ёшлардир.

Тадбирда 135 нафар ишсиз фуқарога иқтисодиётнинг турли соҳаларида ишлаш учун йўлланма берилиб, мутахассислиги бўйича мос иш ўринларига жойлаштирилди.

Улардан 22 нафари аёллар, 57 нафари ёшлар, 15 нафари коллеж битирувчилари, 12 нафар чет давлатдан яшаш манзилига қайтганлар, 8 нафар жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганлар ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган фуқароларни ташкил этади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn