Ёшлар жамиятни фаол ҳаракатга келтирувчи кучга айланиши зарур
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 15 Ноябрь 2017

Ёшлар жамиятни фаол ҳаракатга келтирувчи кучга айланиши зарур

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзуидаги халқаро конференция минтақа давлатлари ҳаётида яна бир янги саҳифа очди.

Энг аввало, шундай нуфузли тадбирнинг жаҳон сиёсий айвонида турли зиддиятлар, қарама-қаршиликлар тобора яққолроқ намоён бўлиб бораётган бир пайтда ўтказилгани, унга тинчлик ҳамда ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш тарафдори бўлган Ўзбекистон мезбонлик қилгани, унда Марказий Осиё республикалари ташқи ишлар вазирлари, дунёнинг турли нуқталаридан ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар, Мустақил -Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда бошқа йирик ташкилотлар вакиллари қатнашгани конференция иши самарадорлигини оширди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур нуфузли анжумандаги нутқида Евросиёнинг “юраги”да жойлашган минтақамиз табиий ресурсларга бой бўлиши билан бир қаторда, кўплаб мамлакатлар ва бутун минтақа ривожига сезиларли даражада таъсир кўрсатган ноёб маданият ҳамда тараққиёт салоҳиятига эгалиги алоҳида таъкидланди.

Табиийки, минтақанинг хавфсизлиги, фаровонлиги ва тараққиётини таъминлаш минтақа давлатларининг ўзаро ҳамкорлик ҳамда мустаҳкам ишонч асосидаги фаолиятига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан, 70 миллиондан ортиқ инсонлар яшаётган минтақанинг келажаги учун масъулиятни ҳис этиш, амалий ҳамкорликка тайёрлик ва унга астойдил интилиш ғоят долзарбдир.

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Президентимиз томонидан бир йил давомида минтақа давлатлари билан амалга оширилган музокараларни кузатар эканмиз, унинг моҳиятида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида турли низоларни қўзғайдиган ҳамда унга кўмаклашадиган сабаб ва омилларга биргаликда барҳам бериш, умумминтақавий устувор манфаатларни инобатга олган ҳолда, миллий ривожланишни таъминлашга эришиш устувор аҳамият касб этади. Айниқса, чегара, сувдан фойдаланиш, транспорт ҳамда савдо-сотиқ сингари ўткир масалаларни ечиш бўйича оқилона муроса йўллари танланиб, изчиллик билан босқичма-босқич амалга ошириб келинаётганини халқаро жамоатчилик ҳам эътироф этмоқда.

Давлатимиз раҳбари устувор вазифалар қаторида Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди. Ўз навбатида, бу вазифани ҳаётга татбиқ қилишнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда халқаро ҳамкорлик доирасидаги механизмлари атрофлича кўрсатиб берилди.

Маълумки, ҳозирги кунда тараққиёт кушандаси бўлган экстремистик ғоялар таъсирига, кўп ҳолларда, мустақил ҳаётга эндигина қадам қўйган ёшлар тушиб қолмоқда. Аҳолининг қарийб 60 фоизини ёшлар ташкил этадиган ва дунё бўйича энг “ёш” минтақалардан бири — Марказий Осиёда навқирон авлод вакилларини бузғунчи ғоялар, маънавий таҳдидлардан асраш, таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласи ҳисобланади. Президентимиз нутқида бунга урғу берар экан, ёшларни ҳар томонлама етук шахс сифатида жамиятни фаол ҳаракатга келтирувчи кучга айлантиришнинг ижтимоий, сиёсий ҳамда халқаро ҳуқуқий механизмларини асослаб берди.

Шу ўринда мамлакатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияни ишлаб чиқиш ҳамда “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюцияни қабул қилиш ташаббусларини Марказий Осиё ёшлари катта қизиқиш билан қабул қилганини алоҳида айтиб ўтиш лозим.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси келиб тушган мурожаатларни ўрганиш, жойларда депутатлар томонидан ўтказиладиган назорат-таҳлил тадбирлари давомида ёшлар масалаларига оид қонунчиликда аниқланган бўшлиқ ва муаммоларни таҳлил қилиб бориш бўйича маълумотлар базасини юритишни белгилаб олди. Бу билан қайси соҳада ёшлар масалалари қай даражада ҳуқуқий тартибга солингани, йигит-қизлар ҳаётда тўқнаш келаётган, қонун асосида тартибга солиниши лозим бўлган қандай муаммолар борлигини тизимли равишда таҳлил этиб бориш назарда тутилган. Тегишли давлат органлари томонидан ёшларга оид қонунчилик ижроси ҳолати юзасидан Комиссиянинг эшитувлари, тадбирлар ўтказилиши, депутатлик сўровлари юборилиши, қонунчиликка оид таклифлар ишлаб чиқилиб, парламент муҳокамасига тақдим қилиниши Ёшлар масалалари бўйича комиссияси ишининг амалий самарадорлигини таъминлайди.

Бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад эртамиз эгаларининг манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқаришдан иборатдир. Зеро, юртимиз келажаги, янада кенгроқ олиб қарасак, Марказий Осиёнинг истиқболи бугун ўсиб келаётган ёшлар -камолоти билан чамбарчас боғлиқ.

Мухтабар ҲУСАНОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР