Инсон манфаатлари — олий қадрият
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 15 Ноябрь 2017

Инсон манфаатлари — олий қадрият

...Ёмонга жазо бериш — гарчи қонун ва сиёсат юзасидан тўғри бўлса ҳам, аммо адолатли ҳукмдорнинг асл йўли — шафқат-мурувватдир. Бир шахс ўлимга қанчалик сазовор бўлса ҳам, унинг ўлимини орқага суриш, бу ҳақда шошмаслик яхши...

Алишер Навоийнинг “Садди Искандарий” достонидан келтирилган бу парча азалдан халқимизда инсонпарварлик ғоялари улкан қадрият сифатида улуғланганидан далолат беради.

Шу боис истиқолнинг дастлабки кунлариданоқ ҳар бир инсоннинг яшашга бўлган ҳуқуқини таъминлашга катта эътибор қаратиб келинмоқда. Буни Конституциямизнинг 24-моддасида “Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”, деб белгилангани ҳамда мазкур конституциявий нормани ҳаётга муваффақиятли татбиқ этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин.

2008 йилнинг 1 январидан кучга кирган “Ўлим жазоси бекор қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун бу борада муҳим қадам бўлган эди.

Ушбу ҳужжат халқимизнинг инсонийлик ҳамда бағрикенглик ғояларига содиқлигини бутун дунё жамоатчилигига яна бир карра намоён этиши билан бирга, Ўзбекистонда инсон ҳаёти, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари, чин маънода, олий қадрият даражасига кўтарилганлигини кўрсатди. Айтиш жоизки, бу нафақат ўша давр, балки бугунги кун нуқтаи назаридан олинганда ҳам муҳим ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий аҳамиятга молик воқеадир. Зеро, ўлим жазоси бекор қилиниши шунчаки расмиятчилик учун ёки инсон ҳуқуқларини муҳофаза этувчи халқаро ташкилотларнинг талабларини бажариш учун амалга оширилган чора-тадбир эмас, балки мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб ўзбек халқи ўзининг танлаган йўли ва ҳуқуқий демократик давлат барпо қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўлган эди, десак, тўғри бўлади.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда ҳуқуқий давлатни шакллантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ мутлақо янги концепция амалиётга жорий этилди. Унга асосан, мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим вазифаси этиб жиноят, жиноят-процессуал қонун ҳужжатлари, жиноий жазолар тизимини изчиллик билан либераллаштириш белгиланиб, бу борада муайян ишлар рўёбга чиқарилди. Мана, мисол учун, 2001 йил октябрда кучга кирган “Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят, Жиноят-процессуал кодекслари ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни, шунингдек, судлар тўғрисидаги, прокуратура тўғрисидаги ҳамда бошқа бир қанча қонун ҳужжатларига мувофиқ, жиноятларнинг тавсифланиши тубдан ўзгартирилди, ўта оғир жиноятлар жумласига киритилган жиноятлар рўйхати камайтирилди. Эътиборлиси, жиноят учун жазо тайинлашда янгича демократик ёндашув воқеликка айландики, улар адолат ва инсонпарварлик тамойилларига тўлиқ жавоб бериши билан ҳам муҳим ҳисобланади.

Юртимизда ўлим жазоси бекор қилингунга қадар Жиноят кодексининг ўлим жазосини назарда тутувчи моддалари 33 тадан 2 тага камайтирилди. Ўлим жазоси фақатгина қасддан одам ўлдириш ҳамда терроризм жиноятларини содир этган шахсларга нисбатан тайинланиши белгиланди. Шунингдек, амалдаги Жиноят кодексида аёлларга, вояга етмаганларга ва 60 ёшдан ошган эркакларга нисбатан ўлим жазоси тайинлаш бекор қилинди. Ўша пайтда юртдошларимизда “ўлим жазоси бекор қилиниши салбий оқибатларга олиб келмасмикин?” қабилидаги иккиланиш пайдо бўлгани ҳам бор гап. Негаки, улар мамлакатда ўта оғир жиноятларни содир этиш ҳолатлари ортиб кетишидан хавотирда эдилар.

Шу каби омиллар асосида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда Сенати аъзолари ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, даставвал ўлим жазосини бекор қилиш масаласи юзасидан аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб борди. Чунки дастлабки вақтларда фуқароларнинг муайян қисми бу қарорни тўғри, деб қабул қилмаган. Албатта, бунинг ўзига хос сабаблари бор. Гап шундаки, ўлим жазосини бекор қилишдек долзарб масалани ҳеч бир жамиятда бир овоздан маъқуллаш ёки уни умуман инкор этиш бирданига, дабдурустдан бўладиган иш эмас. Дейлик, яқин кишиси ўлимига сабабчи бўлган қотилга нисбатан суд залининг ўзида ўлим жазоси қўллашни талаб қилган жабрланувчини тушуниш мумкин. Айни чоғда ўлимга ҳукм этилган маҳкумнинг оиласи ва фарзандларига нисбатан бир умрлик тамға босилиши ҳам инсонийликка тўғри келмайди. Қолаверса, мамлакатимизда ўлим жазосининг бекор қилиниши оғир жиноят содир этган шахсни жазодан озод қилмайди, аксинча, жазо муқаррарлиги таъминланади ва шундай бўлиб келмоқда.

Яқинда Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллигини кенг нишонлаймиз. Ушбу қутлуғ сана арафасида бутун дунё ҳамжамияти гувоҳ бўлиб турганидек, Ўзбекистонда буюк ўзгаришлар давом этмоқда. Хусусан, ҳар бир инсонни эъзозлаш, унинг тўкис ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бундан юртдошларимиз мамнун.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар моҳиятига ҳам инсонпарварлик ғоялари сингдирилган. Давлат ва нодавлат ташкилотлари раҳбарларининг оддий одамлар билан учрашиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларга жойида ечим топаётгани ҳали ҳеч қаерда учрамайдиган тажрибадир. Айни чоғда аҳоли мурожаатлари билан ишлашда Президентимизнинг виртуал қабулхонаси, жойларда фаолият олиб бораётган Халқ қабулхоналарининг ўрни беқиёс бўлмоқда.

Бундай янгиланишлардан кўзланган мақсад-муддао битта, у ҳам бўлса, инсонни эъзозлаш, уни улуғлаш ва халққа хизмат қилишдан иборатдир. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган — шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам — шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ. Шундай экан, биз биринчи навбатда, ким билан мулоқот қилишимиз керак — одамларимиз билан. Ким билан бамаслаҳат иш тутишимиз керак — аввало, халқимиз билан. Шунда халқимиз биздан рози бўлади. Халқ рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади. Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади.

Ушбу сўзлар, чин маънода, Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилининг бутун мазмун-моҳиятини очиб бериши баробарида, шу азиз юртда яшаётган ҳар бир инсонни эзгу амаллар қилишга рағбатлантирмоқда. Пировардида эса инсонга яхшилик, яхшилик ва яна яхшилик қилиш ҳамда уни рози қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтарилди.

Хулоса ўрнида яна Алишер Навоий бобомизнинг эзгу ишларга илҳомлантириб турадиган сўзларига мурожаат қилмоқчимиз: “Кимдаки мана шундай карам жавҳари бўлса, ҳозирги замоннинг искандари шудир. Кимки афв-карам бобида маҳорат кўрсатса, карам ҳам унга ўз фазилатини сочғусидир”.

Абдуманноб РАҲИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг катта эксперти,

юридик фанлар номзоди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР