Адолат қарор топди
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 15 Ноябрь 2017

Адолат қарор топди

Ҳақиқат эгилади, аммо синмайди. Бекободлик Ширмон Ҳабибуллаева бунга яна бир бор амин бўлди. Гап шундаки, “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонасининг “Бекободшаҳаргаз” филиали раҳбари ўзининг 2017 йил 20 апрелдаги буйруғи асосида тузилган меҳнат шартномасини сабабсиз бекор қилади.

Натижада ўн йилдан буён шу корхонада меҳнат фаолиятини юритиб келаётган ходим ишсиз қолади.

Ш. Ҳабибуллаеванинг бир неча марта корхона раҳбарларига бориб учрашиши фойда бермагач, ноилож фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судига мурожаат этади. Пировардида суднинг 2017 йил 31 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ишга қайта тикланиб, унга етказилган моддий ва маънавий зарар ундирилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ҳамда унинг еттита туманлараро суди йиғилишларида ҳақиқат қарор топганлигидан мамнун бўлган одамларни кўплаб учратиш мумкин. Масалан, янгийўллик Малоҳат Умарованинг ёки зангиоталик Нигора Нурматованинг тураржой масаласи билан боғлиқ мурожаатлари ижобий ҳал этилганига гувоҳ бўлдик.

Чиндан ҳам, судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ўрни тобора ортиб бораётир. Бунда Президентимизнинг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ҳаракатлар стратегияси дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Зеро, уларда суд тизимини демократлаштириш ва янада такомиллаштириш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш ҳамда тизимда қонунийликни мустаҳкамлаш устувор йўналишлар сифатида белгиланган. Ҳозирги пайтда шу асосда изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти.

— Одамларнинг ҳуқуқий билимини ошириш доимий эътиборда бўлиб келмоқда, — дейди фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди раиси вазифасини бажарувчи Fолибжон Воҳидов. — Аҳоли орасида ҳамда ўқув муассасалари ва маҳаллаларда кўплаб учрашувлар ўтказилди. Сайёр суд мажлисларининг бу борадаги аҳамияти, айниқса, салмоқли бўлаётир. Жорий йилнинг 1 июлидан ҳозиргача тамомланган 10 мингдан зиёд фуқаролик ишларининг 3176 таси сайёр суд мажлисларида муҳокама қилинди. Уларда 29 мингга яқин кишилар қатнашди. Сайёр судларнинг аксарияти маҳаллаларда ўтказилаётганлиги ҳамда уларга ёшлар кенг жалб этилаётгани кўнгилдагидек самара бераяпти. 

Ишларнинг барчаси қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ҳал қилинмоқда. Сансалорликка йўл қўйиш ҳолатлари буткул бартараф этилди. Етказилган моддий зарарни тўлиқ ундириш бўйича ягона суд амалиёти жорий қилинди. Суд ҳужжатлари ижросини ўз вақтида ва тўлиқ таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ҳамда туман, шаҳар бўлинмалари ўртасида электрон маълумот алмашилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасига йўлланаётган мурожаатлар бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилган. Ўтган бир йилдан ортиқ вақт мобайнида Виртуал қабулхонадан ва жойлардаги Халқ қабулхоналаридан фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти судига 5218 та хат ва шикоят келиб тушди. Уларнинг 5173 таси ўз вақтида кўриб чиқилди, аксарияти қаноатлантирилди, қолганига тушунтиришлар берилди. 23 та шикоятга рад жавоби қилинди. 

Халқимизнинг азалий урф-одатлари, адолатпарварлик тамойилларига мос келувчи ярашув институти имкониятидан кенг фойдаланилмоқда. Хусусан, судьялар ҳамда маҳаллалар фаоллари ҳамкорлигида никоҳдан ажрашишга доир фуқаролик ишлари ҳафтасига 3 та сайёр суд мажлисида кўриб чиқилаяпти. 

Умуман, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ходимлари ишларни қонунийлик, одиллик ва инсонпарварлик тамойилларига риоя қилган ҳолда кўриб чиқиб, ҳар бир қарорнинг асосли ҳамда адолатли бўлиши учун барча куч ва имкониятини сафарбар этмоқдалар. 

Раҳматилла ШЕРАЛИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР