Иккинчи жаҳон уруши даврида йўқолган ҳужжатлар топилди
  • 14 Ноябрь 2017

Иккинчи жаҳон уруши даврида йўқолган ҳужжатлар топилди

Бешбўйноқ маҳалласида истиқомат қилувчи 93 ёшли Исоқжон Ибрагимов Андижон тумани Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Маълум бўлишича, у Иккинчи жаҳон урушида қатнашганига алоқадор барча ҳужжатларни жанглардан бирида йўқотган экан. Орадан шунча йил ўтса-да, уларни тиклаш имкони бўлмабди. 

— Отахон, хавотир олманг, ҳужжат топилади, — деди Халқ қабулхонаси раиси Дилмуроджон Каримов унга тасалли бериб. — Туман мудофаа ишлари бўлими билан ҳамкорликда қидирув ишларини олиб борамиз.

Нуроний мутасаддига ишонди. Аввалдан миннатдорлик билдириб, уйига қайтди. Кўп ўтмай Россия Федерацияси масъул идоралари кўмагида Исоқжон бобога тегишли барча ҳужжатлар юборилди. 

Умуман, жорий йилнинг ўтган даврида туман Халқ қабулхонасига аҳоли томонидан 1861 та мурожаат келиб тушди. Уларнинг аксарияти, яъни 1433 таси ижобий ҳал этилган. 

Саминжон ҲУСАНОВ, 

“Халқ сўзи” мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « “Тилла” васвасаси Аудио “Хамса” »