XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 13 Октябрь 2017

Нуфузли экспертнинг дастлабки хулосалари

Аввал хабар берилганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид бошчилигидаги делегация шу йилнинг 2 — 12 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлди.

Кеча пойтахтимизда ушбу ташрифнинг дастлабки хулосаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, юртимизда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари аъзолари, журналистлар қатнашди.

Маърузачи Ўзбекистонда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижроси, шунингдек, халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилишига йўналтирилган эзгу ғоя амалий тасдиғини топаётгани, инсон ҳуқуқлари устуворлиги таъминлаётганини таъкидлади. У Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида қатор эзгу ташаббусларни илгари сурганини алоҳида эътироф этди.

Делегация ташриф давомида парламент, вазирлик ҳамда идоралар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), жамоат ташкилотлари, диний конфессиялар вакиллари билан учрашди. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Фарғона вилоятларига ташриф буюрди.

Учрашувларда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривож-лантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, диний бағрикенглик ҳамда миллатлараро тотувликни таъминлаш соҳасидаги кенг қамровли ишлар мамлакатимизда миллатлараро ва диний конфессиялараро бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.

Аҳмад Шариф ҳудудларга ташрифи мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарида ҳам бўлиб, фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари, уларда яратилган шароитлар ҳамда иш жараёнлари билан танишди.

Мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалар билан бир қаторда, этник-маданий қадриятларни тиклаш ҳамда ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айни пайтда юртимизда 16 конфессияга мансуб диний ташкилотлар, 140 га яқин миллий маданий марказ, олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Миллий қонунчилигимизда фуқароларнинг эътиқод эркинлиги кафолатланган, диний эътиқодни фуқаролар ёки уларнинг қонуний бирлашмаларининг шахсий иши деб билиш, барча учун тенг ҳуқуқ ҳамда эркинликларни таъминлаш каби нормалар мустаҳкамланган. Фуқаролар диний байрамлар ва бошқа маросимларни эмин-эркин нишонламоқда.

Таъкидлаш жоизки, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши махсус маърузачилари инсон ҳуқуқлари масалалари юзасидан ахборот ҳамда маслаҳат бериш ваколатига эга мустақил экспертлардир. Махсус маърузачилар тизими БМТ фаолиятида марказий ўрин тутади ва барча фуқаролик, маданий, иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий ҳуқуқларни қамраб олади.

Махсус маърузачилар, мустақил экспертлар ва ишчи гуруҳлар аъзолари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши томонидан тайинланади. Улар ўз зиммасига холисона, виждонан ҳамда адолатли иш юритиш орқали мустақиллик, самарадорлик, асослилик ва -яхлитликни таъминлаш мажбуриятини оладилар.

Матбуот анжумани якунида БМТ вакили Аҳмад Шаҳид мамлакатимизга ташрифи юқори савияда ташкил қилинганини таъкидлаб, юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром учун миннатдорлик билдирди.

Махсус маърузачи маъруза ва тавсияларини ўз ичига олган ҳисоботини БМТнинг Инсон ҳуқуқ-

лари бўйича Кенгашига 2018 йилнинг март ойида тақдим этади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган