XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

Олий суд Пленуми мажлиси

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар судлари, ҳарбий судлар раислари, Судьялар олий кенгаши ҳамда Олий суд ҳузуридаги илмий маслаҳат кенгаши аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари, ҳуқуқшунос олимлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Олий суд раиси К. Комилов бошқарган йиғилишда юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилаётгани таъкидланди. Бу борада Ҳаракатлар стратегияси дастуриламал бўлаётир. Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда жорий йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари соҳада ислоҳотларни янги босқичга кўтарди.

Президентимиз раҳбарлигида жорий йилнинг 13 июнида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишлар аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган танқидий фикрлар ва таклифлар атрофлича таҳлил қилиниб, амалий хулосалар чиқарилди.

Суд-ҳуқуқ соҳаси билан боғлиқ ушбу янгиликларнинг барчаси  юртимиз судьяларининг Ўзбекистон халқига мурожаатида ўз ифодасини топган бўлиб, айни чоғда судьялар ўз фаолиятини шу асосда ташкил этмоқдалар.

Пленум мажлисида муҳокама қилинган “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Олий суд Пленуми қарори лойиҳаси ҳам ўз мазмун-моҳияти билан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, мулк дахлсизлигини таъминлаш, умуман, жамиятда қонунийлик ҳамда қонун устуворлигини кафолатлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Зеро, бугунги кунда шу тоифадаги жиноий қилмишларни тўғри малакалаш, қонун талабларини тўғри қўллаш ва ягона суд амалиётини шакллантиришга эришиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади. Негаки, кейинги йилларда мулкка тажовуз қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар орасида ўзгаларнинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишга оид жиноятлар сони ортаётгани кузатилаяпти. Бу эса, ўз навбатида, суд амалиётида юзага келган муаммоларни инобатга олган ҳолда,  2009 йил 24 июлдаги Пленум қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни тақозо этди.

Ана шу ҳаётий зарурат боис Пленум қарори янги таҳрирда ишлаб чиқилди. Бунда суд амалиёти чуқур ўрганилиб, илмий ва амалиётчи мутахассислар фикрлари инобатга олинди.

Тадбирда қайд этилганидек, ушбу ҳужжат амалдаги қонун нормаларини аниқ ва бир хилда қўллаш орқали ягона суд амалиётини шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялаш, одил судлов самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Пленум мажлисида муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган