Фарзандларимиз бахту иқболи учун ҳаммамиз масъулмиз
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 13 Сентябрь 2017

Фарзандларимиз бахту иқболи учун ҳаммамиз масъулмиз

Ёш авлод таълим-тарбияси — миллат келажаги ва тақдирига дахлдор масала. Агар боланинг ҳар томонлама уйғун шахс сифатида шаклланиш пойдевори мактаб ёшигача бўлган даврда қўйилишини ҳисобга олсак, таълим-тарбия ишлари оила ҳамда жамият зиммасига жуда катта масъулият, керак бўлса, жавобгарлик юклашини англаш қийин эмас.

Шу маънода, табиатан болажон ва оилапарвар халқимиз азалдан бола таълим-тарбиясига ҳаёт-мамот даражасида аҳамият қаратиб келиши алоҳида эътирофга моликдир. Зотан, бу масалага эътибор бермаслик нафақат ота-она ёки оилага, балки бутун жамиятга, давлатга қимматга тушиши мумкин ҳамда бунга ҳаётий мисоллар кўп.

Мамлакатимизда болаларнинг муносиб шароитда тарбияланиши, таълим олиши, жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топиши йўлида истиқболли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бола ҳуқуқларини, манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш соҳасида ажратилаётган давлат бюджети маблағлари ҳажми муттасил орттирилаётгани, шунинг баробарида, тегишли норматив-ҳуқуқий база такомиллаштириб борилаётгани қувонарли, албатта. Жумладан, биргина ўтган йилнинг ўзида республикамизда мавжуд 4 минг 893 та мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш учун давлат бюджетидан 1,6 триллион сўм ажратилган.

Сўз шу ҳақда бораркан, юртимизда мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсати бугун янгича мазмун ва жадал суръат касб этаётганини таъкидлаш жоиз. Президентимизнинг 2016 йил 29 декабрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда ушбу ҳужжат асосида тасдиқланган Дастурга биноан, соҳада давр талабларига мос равишда мақсадли вазифалар рўёбга чиқарилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларнинг мантиқий давомини белгилаб бериши баробарида, айни жараённи янги босқичга олиб чиқишда дастуриламал ҳисобланади.

Фарзандларимизнинг онгу тафаккурини ривожлантириш, дунёқарашини кенгайтириш ва соғлом ўсишида мактабгача таълим муассасалари алоҳида ўрин тутади. Ҳозирги кунда мазкур таълим-тарбия масканларининг фаолиятини яхшилаш саъй-ҳаракатлари изчил олиб борилаётгани шу нуқтаи назардан муҳим. Лекин мактабгача таълим соҳасида давлат сиёсатини тўлиқ ҳамда самарали амалга оширишга тўсиқ бўлаётган тизимли камчиликлар ҳам борки, улардан асло кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, мамлакатда боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичидан ҳали у қадар қониқиш ҳосил қилмаймиз. Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикасида 2 — 6 ёшдаги болалар сони 156 минг 500 нафардан зиёдни ташкил этгани ҳолда, уларнинг атиги 30 фоизи давлат боғчаларига қатнайди. Бу рақамнинг ўзиёқ Оролбўйи ҳудудида, айниқса, олис овулларда мактабгача таълим муассасаларига талаб ва эҳтиёж юқори эканидан далолат беради.

Шу билан бирга, аксарият мактабгача таълим муассасасида мавжуд шарт-шароит, болаларга илғор педагогик технологиялар асосида сабоқ бериш, тиббий хизмат кўрсатиш, уларнинг соғлом овқатланишини таъминлаш сифати белгиланган стандартларга мувофиқ эмаслиги яхши маълум. Ушбу муассасалар ходимларини моддий рағбатлантириш тизими паст экани малакали кадрларни, биринчи галда, ёш мутахассисларни жалб қилиш имконини бермаяпти. Аҳолини ўйлантираётган, айрим ҳолларда эътирозларига сабаб бўлаётган мана шундай қатор муаммолар мактабгача таълимни бошқаришнинг чуқур ўйланган, жиддий ёндашилган, илғор механизмларини жорий этишни тақозо қилади. Президентимизнинг янги қарорида мактабгача таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, уларнинг инфратузилмасини, моддий-техникавий жиҳозланишини яхшилаш юзасидан аниқ вазифалар назарда тутилган. 2018 йил 1 январдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида эксперимент тариқасида давлат-хусусий шериклик шартларида мактабгача таълим муассасалари ташкил этилиши, замонавий, ижтимоий жиҳатдан ҳаммабоп шундай муассасаларни очиш учун инвесторларга ер участкалари, бўш турган бинолар 50 йил муддатга беғараз ажратилиши ҳамда кенг солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялар, имтиёзли кредитлар тақдим қилиниши, умуман, нодавлат мактабгача таълим тизими кенгайтирилиши шулар сирасига киради.

Қарор ижроси доирасидаги комплекс чора-тадбирлар, алалоқибат, бошланғич таълим-тарбия соҳасида янгиланишларга замин яратади, болаларни умумтаълимга тайёрлаш сифати ҳамда қамровини юксалтиради.

Мактабгача таълимни тубдан ислоҳ этишда халқ вакиллари, сенаторлар ҳам четда турмай, маҳаллий ҳокимият органлари, таълим муассасалари, нодавлат институтлар билан ҳамжиҳатликда иш олиб бориши, соҳанинг қонунчилик асосларини янада мустаҳкамлаш ишларида ташаббускор бўлиши зарур. Чунки келажагимиз — болаларимиз бахту иқболи учун ҳаммамиз бирдек масъулмиз.

Айсанем АЛЛИЯРОВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР