Ўзбекистоннинг ижтимоий барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлари БМТ расмий ҳужжатида
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 12 Сентябрь 2017

Ўзбекистоннинг ижтимоий барқарорликни таъминлаш бўйича саъй-ҳаракатлари БМТ расмий ҳужжатида

Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, ислом динининг туб моҳияти ва мазмунини сақлаш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати кўраётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблея 71-сессиясининг расмий ҳужжати сифатида тарқатилди.

БМТнинг расмий олти тилида тарқатилган мазкур ҳужжатда оилаларда, маҳаллаларда ҳамда бутун жамиятда ижтимоий ва маънавий ҳаётни янада ривожлантириш, соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларни тарбиялаш вазифаси, тинч ҳамда осойишта турмушни таъминлаш ва муқаддас ислом динининг софлигини сақлаш бугунги кунларда Ўзбекистонда ҳар қачонгидан ҳам катта аҳамият касб этаётгани алоҳида таъкидланган. “Айнан ана шу масалалар Ўзбекистоннинг бугунги ва эртанги қиёфасини ҳамда ўзбекларнинг ҳозирги ва келгуси авлодлари тақдирини белгилайди”, дея таъкидланади мазкур ҳужжатда.

Тараққиётнинг сифат жиҳатидан янги босқичига кўтарилиш учун мамлакатимиз ҳукумати 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қабул қилгани, ҳозирги пайтда у ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани ҳам ушбу ҳужжатда ўз ифодасини топган. “Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилингани ҳисобга олинар экан, бу дастурнинг алоҳида ўрин тутиши яққол аён бўлади”. Шу йўналишдаги амалий чоралар ифодаси ўлароқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ҳамда Виртуал қабулхонаси очилган.

Ҳужжатда қайд этилганидек, бугунги куннинг ўзидаёқ ушбу тизимлар мамлакат фуқаролари эҳтиёжи ва талабларининг қондирилишида муҳим аҳамиятга эга институтга айланмоқда. Аҳоли билан мулоқотнинг қўллаб-қувватланиши ҳамда одамлар манфаатларининг ҳимояси давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қаторидан жой олди.

“Мазкур ишларнинг ҳаммаси ва барча ислоҳот, — дея ёзилади ҳужжатда, — Ўзбекистонда тинчлик ҳамда осойишталикни таъминлашга, аҳоли фаровонлигини ошириш ва соғлом ҳамда ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган”.

Шу билан бирга, унда Ўзбекистон кўп миллатли ва турли динлар вакиллари истиқомат қиладиган давлат ҳисобланиши ҳам таъкидланган. Бугунги кунда мамлакатда 130 дан зиёд миллатлар диаспораси яшамоқда: уларнинг барчаси бир-бири билан ўзаро ҳамжиҳатликда, бир оиладек ҳаёт кечиришмоқда. Бунда Ўзбекистон халқининг бағрикенглик ва очиқкўнгиллик сингари қадимий қадриятлари муҳим ўрин тутаётганига шубҳа йўқ.

Ҳужжатда айтиб ўтилганидек, ўзбек замини ислом илми ҳамда маданияти ривожланиши ва тарқалишининг асосий марказларидан бири ҳисобланади. Халқнинг ана шундай бой маънавий мероси ҳар томонлама ўрганилишини таъминлаш ҳамда ислом динининг чуқур инсонпарварлик моҳиятини кенг тарғиб этишга интилган ҳолда, Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Расмий ҳужжатда қайд этилганидек, марказга келиб-кетувчилар ислом оламининг ўнлаб донишманд уламолари қандай ҳаёт кечиришгани ва нима билан шуғулланишганини билишлари мумкин бўлади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий, Абу Муъин ан-Насафий, Нажмиддин Кубро, Маҳмуд Замахшарий, Баҳоуддин Нақшбанд, Ҳожа Аҳрор Валий сингари табаррук зотлар, Муҳаммад Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби олиму мутафаккирлар, Камолиддин Беҳзод ҳамда Маҳмуд -Музаххиб сингари рассомларнинг бебаҳо меросидан нодир намуналар, шунингдек, улар туғилиб вояга етган шаҳарлар тарихидан ҳикоя қилувчи осориатиқалар ушбу марказдан жой олади. Шунингдек, музейда муқаддас Қуръони каримнинг Усмон мусҳафи нусхаси жойлаштирилади.

БМТ Бош Ассамблеяси ҳужжатида Самарқандда Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот маркази барпо этилаётгани ҳам маълум қилинган. Ислом тараққиёт банки бу муассаса тузилишини қўллаб-қувватламоқда.

Шу билан бирга, ҳужжатда қайд этилганидек, Имом Мотуридий номли марказда қалам илмини ўрганиш бўлими, Фарғонада Бурҳониддин Марғиноний номидаги марказ негизида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухородаги Баҳоуддин Нақшбанд марказида сўфийлик тадқиқотлари маркази, Қашқадарё вилоятидаги Абу Муъин ан-Насафий маркази негизида ақоид -тадқиқотлари марказини ташкил қилиш масалалари ҳам ишлаб чиқилмоқда.

Шу тариқа барча йўналиш бўйича мамлакатни ривожлантириш, маърифий исломни қайта тиклаш ва тарғиб қилиш, софлигини асраш, қолаверса, Ўзбекистонда миллатлараро ҳамда динлараро дўстликни ва жамият жипслигини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилган кенг қамровли ишлар ҳақидаги батафсил маълумотлар БМТ ҳужжатида ўз аксини топди.

«Жаҳон» АА.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР