XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси

ЖАМИЯТ

Давлатимиз раҳбарининг виртуал қабулхонаси ишга туширилганига бир йил тўлди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи нафақат юртдошларимиз, балки бутун мусулмон олами, жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи халқаро ҳамжамият, эксперт доираларнинг катта қизиқишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон барча соҳада изчил саъй-ҳаракатлар олиб бораётган, тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлида ҳамкорликни кенгайтираётган давлат сифатида дунё ҳамжамияти эътиборини тортди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 18 — 20 сентябрь кунлари Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи мамлакатимизнинг халқаро муносабатларда тенг ҳуқуқли субъект сифатидаги роли ва ўрнини янада кучайтиришда тарихий аҳамиятга эга бўлди.

 

Пойтахтимиздаги “Дўстлик” боғида 21 сентябрь — Халқаро тинчлик куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳаракатлар дастурининг устувор йўналишидир Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигида юртимизнинг баланд тоғ экотизимларида биохилмахилликни муҳофаза этишга йўналтирилган лойиҳа доирасида тадбир уюштирилди.

Андижонда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан ўрмон хўжалигини ривожлантириш, соҳага замонавий технологияларни қўллаш, бўш ерлардан унумли фойдаланиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда соҳа мутахассислари, илмий-тадқиқот институтлари олимлари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Бугун оммавий ахборот воситаларида энг кўп тилга олинаётган мавзу Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқидир. Шижоатли, ташаббускор, буюк ислоҳотчи бўлган давлат раҳбарининг фикрларини бутун дунё сиёсатчилари катта қизиқиш билан эшитди. Кеча ўзимиз ва Россия телеканалларини кузатдим. Жуда кўплаб телеканаллар Юртбошимизнинг нутқини батафсил ёритди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотди. Буни кўплаб халқаро экспертлар, мутахассислар, сиёсатшуносларнинг фикрлари тасдиқлайди. Мазкур чиқиш илк маротаба жонли эфирда, хусусан, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси телеканалларида, “Sputnik Узбекистан” агентлиги, “Facebook” ижтимоий тармоғида, “Россия 24” телеканалида ва бошқа ахборот ресурсларида трансляция қилинди. Мухбиримиз давлатимиз раҳбарининг нутқи мазмун-моҳияти, аҳамияти хусусида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзолари фикрлари билан қизиқди.

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқини телевидение орқали барчамиз катта ҳаяжон билан тингладик. Президентимиз Ўзбекистонда олиб борилаётган чуқур ислоҳотлар, янгиланишлар жараёни, инсон манфаатларини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар ҳақида атрофлича сўз юритиб, жаҳон ҳамжамияти эътиборини халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, хусусан, бугунги куннинг энг ўткир муаммоларидан бири — Орол фожиасига қаратди. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф қилиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол -бирлаштиришни тақозо этишини таъкидлади.

Одамларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, уларнинг ташвишларини енгиллаштириш, адолатни тиклаш, ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тўрачиликнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари муҳим роль ўйнаяпти. Буни мазкур ўзига хос институтнинг Бухоро вилоятидаги муассасалари фаолияти ҳам яққол кўрсатмоқда.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган