Ғаллаоролда фармацевтика корхонаси  ишга туширилди
  • 11 Сентябрь 2017

Ғаллаоролда фармацевтика корхонаси  ишга туширилди

Ғаллаорол туманининг Мирзабулоқ қишлоғида фармацевтика йўналишида қиймати 5 миллиард 139 миллион сўмлик лойиҳа амалга оширилди.

— Корхонамиз тўлиқ қувват билан ишга тушгач, 19 турдаги табиий гиёҳлардан препаратлар ва 1 миллион 400 ўрамда турли шифобахш ўсимликлар кукуни тайёрлаш имкони пайдо бўлади, — дейди “Маржон глобал” масъулияти чекланган жамияти -раҳбари Акбар Қўшақов. — Жорий йил якунигача доривор гиёҳлар экстрактлари, биологик фаол қўшимчалар, фармацевтика мойлари ишлаб чиқариш ўзлаштирилади. Бундан ташқари, аччиқ бодом, саримсоқпиёз, қизилмия, янтоқ, исириқ уруғи ва илдизларидан турли дори воситалари тайёрлаш ҳам йўлга қўйилади. Натижада 90 кишининг бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.

Жамият томонидан келгуси йилдан бошлаб маҳсулотлар турини кўпайтириш ва таннархини арзонлаштириш мақсадида доривор ўсимликлар плантацияларини яратишга ҳам киришилади.

Т. ЭШҚОБИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn