Миллий олимпия қўмитаси Япониянинг Майдзуру шаҳри билан меморандум имзолади
  • 15 Ноябрь 2017

Миллий олимпия қўмитаси Япониянинг Майдзуру шаҳри билан меморандум имзолади

Миллий олимпия қўмитасида Япониянинг Майдзуру шаҳри мэри Рёзо Татами бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди.

Маълумки, 2020 йилда ўтказиладиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ушбу шаҳарга “Host town” (қабул қилувчи шаҳар) расмий мақоми берилган.

“Host town” дастури доирасида Майдзуру шаҳри Ўзбекистон спортчиларини 2020 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига пухта тайёргарлик кўришларига кўмаклашиш учун уларга ташкилий-техник масалаларда барча зарур шароитларни яратиш, айниқса, дзюдо ва спорт курашлари бўйича турли ўртоқлик мусобақалари, қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишни режалаштирган. Шунингдек, таълим, маданият, туризм ва иқтисодий соҳаларда ҳам алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилган.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

О. ФАЙЗИЕВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn