Спортчиларимиз Осиёда биринчи
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
Спортчиларимиз Осиёда биринчи Ҳасан Пайдоев олган сурат
  • 13 Ноябрь 2017

Спортчиларимиз Осиёда биринчи

11-12 ноябрь кунлари мамлакатимиз яна бир нуфузли спорт тадбирига мезбонлик қилди. Гап шундаки, пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси ва Халқаро қўл жанги федерацияси ҳамкорлигида Осиё очиқ чемпионати ўтказилди.

Мазкур спорт тури бўйича 2017 йилнинг сўнгги йирик мусобақаси ҳисобланган қитъа биринчилигида 15 га яқин давлатдан энг тажрибали қўл жанги усталари қатнашди. Ўзбекистон шарафини 34 нафар спортчи ҳимоя қилди. Кескин ва муросасиз кечган баҳслар якунида вакилларимиз 10 та олтин, 7 та кумуш ҳамда 13 та бронза медаль билан тақдирланишди ва умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди

— Мамлакатингизда спортни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотга эга бўлдим, — дейди Халқаро қўл жанги федерацияси президенти Сергей Астахов. — Кўркам ва замонавий спорт иншоотлари қад ростлаб, зарур инфратузилма яратилган. Ўзбекистонлик атлетларнинг кўплаб нуфузли мусобақаларда муваффақиятли қатнашаётгани замирида ҳам ана шу улкан эътибор мужассам, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. 

Осиё очиқ чемпионатида ҳамюртларимиздан Рамазон Темиров, Олимжон Нормуродов, Муҳиддин Мамажонов, Жаҳонгир Жумаев ва Ботирбек Хўжабеков олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Ҳусниддин Сатторов, Ғиёсиддин Жамолиддинов, Элбек Эшмуродов, Салоҳиддин Иброҳимов, Илғор Асадов кумуш, Шаҳбоз Турсунов, Равшан Абдулазизов, Алпомиш Қурбонназаров, Элдор Сулаймонов, Ҳасан Бозоров, Баҳром Маҳмудов бронза медалига сазовор бўлди.

Хотин-қизлар ўртасида Зарина Олимжонова, Мафтуна Қувондиқова, Шоҳида Раҳимова, Шаҳноза Низомова, Мадина Эргашева ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Терма жамоамиз аъзоларидан Нозима Умарова ҳамда Робия Қўчқорова иккинчи, Мафтуна Ёдгорова, Севара Мардонова, Ҳилола Каримова, Дилафруз Турсунбоева, Мафтуна Эсонова, Зилола Тешаева ва Наталия Қодирова учинчи ўриндан жой олди. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР