Сузувчиларимиздан рекорд натижа
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 11 Сентябрь 2017

Сузувчиларимиздан рекорд натижа

Шу кунларда пойтахтимизда сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз сузиш федерацияси ҳамда Осиё сузиш федерацияси томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли мусобақада қитъамизнинг 26 давлатидан мингга яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бораяпти. Жумладан, Ватанимиз шарафини 130 дан ортиқ спортчилар ҳимоя қилмоқда.

Чемпионатда иштирокчилар Олимпия ўйинлари дастуридан жой олган сузиш, синхрон сузиш, сув полоси ва сувга сакраш бўйича ўз маҳоратини намойиш этаяпти. Қувонарлиси, вакилларимиз мусобақанинг дастлабки кунидаёқ 4 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 3 та бронза медални қўлга киритишди. Мана шу натижа билан боғлиқ алоҳида диққатга сазовор жиҳат борки, уни таъкидлаб ўтишни ўринли, деб билдик. Яъни мазкур қитъа биринчилиги ёш тоифалари бўйича ўтказилаётган бўлиб, бундай чемпионатда ҳозиргача Ўзбекистон спортчилари саккиз маротаба қатнашишган. Аммо ҳеч бирида тўрт бор шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишмаган. Демак, Тошкентдаги баҳсларнинг илк кунидаёқ сузувчиларимиз ўзига хос рекорд ўрнатишди.

Терма жамоамиз ҳисобига олтин медалларни 50 метр масофага брасс усулида сузишда Владислав Мустафин ва Фотима Амилова, 100 метрга баттерфляй усулида сузишда Артём Козлюк ҳамда 4х100 метрга сузиш бўйича эстафетада Данил Тулупов, Алексей Тарасенко, Артём Козлюк ва Хуршид Турсунов келтирди.

Ўсмирлар ўртасида 50 метрга чалқанча усулда сузишда Одилбек Юсуфбоев, шунингдек, худди шу масофага брасс усулида сузишда Алёна Васильева кумуш медаль совриндори бўлди. Бундан ташқари, 100 метрга брасс усулида сузишда Шоҳсанам Тошпўлатова ҳамда 200 метрга чалқанча усулда сузишда Данил Букин иккинчи ўринни эгаллади. 200 метр масофага чалқанча усулда сузишда Егор Болотов ва Мафтунабону Тўхтасинова бронза медаль билан тақдирланди.

Сувга сакраш беллашувларида Достон Ботиров ҳамда Ольга Морозова иккинчи поғонани банд этди.

Сув полоси бўйича ўсмирлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон, Япония, Хитой, Қозоғистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб бораётган бўлса, қизлар ўртасида Япония, Хитой, Ўзбекистон ҳамда Қозоғистон вакиллари куч синашмоқда. Ушбу мусобақалар 15 сентябрга қадар давом этади.

Осиё чемпионатининг иккинчи куни ҳам терма жамоамиз учун сермаҳсул кечди — ҳамюртларимиз яна 3 та олтин, битта кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқишди. Хусусан, 200 метрга эркин усулда сузишда Хуршид Турсунов 1:50,77 натижа билан муваффақият қозонган бўлса, Владислав Мустафин 

100 метрга брасс усулида сузишда рақибларидан устун келди. Артём Козлюк 50 метрга баттерфляй усулида сузишда маррага биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медаль соҳибига айланди. 100 метр масофага брасс усулида сузиш бўйича Фотима Амилова кумуш, 200 метрга эркин усулда сузишда Алексей Тарасенко ҳамда Мафтунабону Тўхтасинова бронза медалга сазовор бўлди.

Сувга 10 метрлик трамплиндан сакраш бўйича ўтказилган баҳсларда қизларимиздан Юлия Мустаева ва Ольга Морозова, шунингдек, ўсмирлар ўртасидаги жуфтлик беллашувида Ботир Ҳасанов ҳамда Марсель Зайнуддинов иккинчи ўринни эгаллади. Яккаликда Юлия Мустаева бронза медални қўлга киритди.

Шавкат ОРТИҚОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР