Шаҳрам Ғиёсов — жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси
  • 08 Сентябрь 2017

Шаҳрам Ғиёсов — жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси

Германиянинг Гамбург шаҳрида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунлангандан сўнг Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) мусобақанинг энг яхши чарм қўлқоп устасини аниқлаш мақсадида “Twitter” ижтимоий тармоғи орқали сўровнома ўтказди.

Унда тўрт спортчи, 2017 йилги жаҳон чемпионлари — Шаҳрам ўиёсов (Ўзбекистон), Хулио Сесар ла Крус (Куба), Софьян Умиа (Франция), Александр Хижняк (Украина) номзод сифатида кўрсатилди. Сўровномада мингга яқин фойдаланувчилар иштирок этди. Қувонарлиси, улардан ярмидан кўпроғи, аниқроғи, 56 фоизи ҳамюртимизни қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Шундай қилиб, Шаҳрам ўиёсов жаҳон чемпионатининг энг яхши боксчиси, деб топилди. Бу ўзбек бокс мактабининг бугунги салоҳияти халқаро миқёсда тан олинганининг яна бир ёрқин тасдиғидир.

Шавкат ОРТИҚОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn