2017 йилнинг январь — сентябрь ойларида сайёҳлик визалари бериш 24 фоизга ошди
  • 15 Ноябрь 2017

2017 йилнинг январь — сентябрь ойларида сайёҳлик визалари бериш 24 фоизга ошди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йилнинг 9 ойи давомида ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ халқаро саҳнада мамлакатимиз манфаатларини илгари суриш, хорижий мамлакатлар ва нуфузли ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда 2017 —2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича фаолият олиб борди.

Ўзбекистон Президентининг Туркманистон (6-7 мартда, 19-20 майда, 17 сентябр), Қозоғизтон (22-23 март, 29 апрел ва 8-9 июнь, 9-10 сентябр), Россия (4-5-апрел), Хитой (12-15-май), Саудия Арабистони (21-май), Қирғизистон (5-6 сентябрь) ва АҚШга (18 — 20 сентябрь) давлат ва амалий ташрифлари ташкил этилди.

Қозоғистон Президентининг Ўзбекистонга (16-17 сентябрь) давлат ташрифи бўлиб ўтди.

2017 йилнинг 9 ойи мобайнида Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасини бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, ватанга қайтиш тўғрисидаги гувоҳнома бериш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ жами 308,879 та консуллик амаллари бажарилди.

Ҳисобот даври мобайнида энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон (55.938), Россия (25.866), Туркманистон (17.005), Қозоғистон (16.381), Жанубий Корея (13.874), Германия (13.376), Хитой (12.603) ва Ҳиндистондаги (11.925) элчихоналарида амалга оширилди.

2017 йилнинг январь — сентябрь ойлари давомида 224.022 нафар чет эл фуқароларига, шу жумладан, 96.752 нафар сайёҳларга ва 32.898 нафар тадбиркорларга ҳам Ўзбекистонга кириш визалари берилди. 2016 йилнинг шу даврига нисбатан берилган визалар умумий сони 21 фоизга, шу жумладан, берилган сайёҳлик визалари 24 фоиз, тадбиркорлик визалари 27 фоизга ошди.

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасалари томонидан 2017 йилнинг 9 ойи давомида энг кўп консуллик-ҳуқуқий ҳаракатлар амалга оширилган давлатлар 

Жорий йилнинг 5 июль куни видеоконференция шаклида Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти бўлиб ўтди.

Тўғридан-тўғри эфирга узатилган видеоконференцияда Ташқи ишлар вазири мамлакат ичида ва унинг ташқарисида бўлган ватандошларимизнинг саволларига жавоб берди. Саволлар, асосан, ватандошлар учун муҳим бўлган фуқаролик масалалари, ҳужжатлар йўқолган тақдирда уларни тиклаш, яқинлар ва қариндошларни излаш, мураккаб вазиятларда ёрдам бериш ва бошқа ҳолатларга тегишли бўлди.

Ташқи ишлар вазирлигининг юқорида келтирилган тадбири якунларини идоралараро ҳар томомлама ўрганиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги 5055-сонли “Ташқи ишлар вазирлигининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти” натижаларини амалга ошириш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳни шакллантириш тўғрисида”ги фармойиши билан Идоралараро ишчи гуруҳ тузилиб, унинг таркибига Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси вакиллари киритилди.

2017 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги 5055-сонли фармойиши асосида шакллантирилган Ташқи ишлар вазирининг ватандошлар билан тўғридан-тўғри мулоқоти чоғида эшиттирилган муаммоларни ечиш ва таклифларни рўёбга чиқариш бўйича Идоралараро ишчи гуруҳнинг мақсад ва вазифаларини маҳаллий, хорижий ОАВ ва Ўзбекистон Республикасида яшовчи кенг аҳоли қатламларига етказишга бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn