Абдулазиз Комилов Испания Парламентининг юқори палатаси раиси биринчи ўринбосари билан учрашди
  • 14 Ноябрь 2017

Абдулазиз Комилов Испания Парламентининг юқори палатаси раиси биринчи ўринбосари билан учрашди

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарига кўра, 2017 йилнинг 14 ноябрь куни Мадрид шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Испания Қироллиги Сенати (Парламентнинг юқори палатаси) раиси биринчи ўринбосари Педро Санз билан учрашди.

Учрашув давомида Ўзбекистон-Испания мулоқотини янада ривожлантириш ва парламентлараро алоқаларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон Олий Мажлиси ва Испания Бош Кортеслари ўртасида мунтазам алоқалар сиёсий, савдо-иқтисодий, ивеститсиявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.

Суҳбат давомида умумий кун тартибини аниқ мазмун ва қўшимчалар билан тўлдириш ҳамда ўзаро муносабатларга узоқ муддатли тус беришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn