Кўп квартирали уйларда яшаш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
  • 12 Октябрь 2017

Кўп квартирали уйларда яшаш тартиби тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан “Кўп квартирали уйларда турар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қўмитанинг 12 октябрь куни бўлиб ўтган йиғилишида мазкур янги қонун лойиҳаси депутатлар, соҳа мутасаддилари, мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида кўпхонадонли уйларда умумий мулкни техник ва санитар сақлаш, жорий ва мукаммал таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, болалар майдончасига хавфсиз ва замонавий ўйингоҳ конструкцияларини ўрнатиш, хонадон ичида таъмирлаш ишларини қўшниларга халақит қилмасдан бажариш тартиблари назарда тутилмоқда.

Бу ҳақда газетамизда батафсил ўқишингиз мумкин.

Зиёда АШУРОВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn