XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 13 Сентябрь 2017

Долзарб масалалар муҳокамаcи

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг йиғилишлари ўтказилмоқда. Мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 сентябрдаги Фармони билан тасдиқланган -Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш доирасида давлат бошқаруви тизимини тубдан ислоҳ қилиш масалалари депутатлар диққат-эътиборида бўлди.

Қуйи палата аъзоларининг таъкидлашича, мазкур ҳужжат тарихий аҳамиятга эга бўлиб, давлат бошқарувининг концептуал жиҳатдан янги моделга ўтишидан далолатдир. Депутатлар ушбу ҳужжат муҳокамасига аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш нуқтаи назаридан ёндашдилар. Маълумки, Президентимиз кўрсатмаларига асосан, Қонунчилик палатаси жорий йил бошидан буён соғлиқни сақлаш соҳасида назорат-таҳлил ишларини олиб бормоқда. Ундан кўзланган асосий мақсад эса тиббиёт муассасалари барча бўғинидаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш, соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш ҳамда уларнинг ечими юзасидан чоралар кўришдир.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида депутатлар Концепциянинг асосий йўналишларидан бири сифатида иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни қисқартириш ҳамда бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш белгиланганига эътибор қаратиб, амалиётда бу вазифа ижросига киришилганини таъкидлаб ўтдилар. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, валюта конвертацияси жорий этилди. Эндиликда юридик ва жисмоний шахслар нафақат ўзимизда, балки дунёнинг исталган мамлакатида ҳам давлатнинг тўғридан-тўғри аралашувисиз эркин тўлов қобилиятларини амалга оширишлари мумкин бўлди.

Фракция аъзоларининг фикрича, маъмурий ислоҳотларнинг тизимли олиб борилиши ижтимоий-сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва самарали ҳал қилишга қодир бўлган, инновацион ривожланишнинг умумжаҳон тенденцияларига жавоб берадиган давлат бошқаруви тизимини яратишга олиб келади. Қолаверса, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш орқали давлат хизматлари кўрсатишнинг самарадорлиги ортади.

Кун тартибидаги галдаги масала ҳам депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинди. Унда фракциянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши устидан парламент ва депутатлик назоратини олиб бориши бўйича асосий йўналишлар тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама этилди.

Сўзга чиққан депутатлар мамлакатимизда хусусий тиббиёт соҳасини янада ислоҳ қилиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди. Бу борада энг чекка ҳудудларда олиб борилаётган ишларга аҳамият қаратиш лозимлиги айтиб ўтилди. Мисол учун, Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижроси борасида ЎзЛиДеПнинг саъй-ҳаракатлари яққол сезилиши зарур. Фракция аъзоларининг фикрича, бугунги кунда мазкур соҳада айрим муаммолар, бюрократик тўсиқлар ҳали-ҳамон учраб турибди. Уларни бартараф этиш бўйича самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини олиб боришни кучайтиришга келишиб олинди.

* * *

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясидан келиб чиқиб, партия ва унинг фракцияси аъзолари олдида турган муҳим вазифаларга эътибор қаратилди.

Қайд этилганидек, Концепцияда белгиланган асосий йўналишлар ижросини таъминлаш маҳаллий ижро  ҳокимияти органлари томонидан ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда аҳоли мурожаатларини ҳал этишда уларга тўсқинлик қилаётган камчиликларнинг олдини олишга замин яратади.

Айниқса, ижро этувчи ҳокимият фаолиятининг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш борасидаги амалиётни янги босқичга олиб чиқиши, ушбу жараёнга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш, шунингдек, уларнинг жисмоний ҳамда юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий қилиш орқали аҳолининг ахборот олишга бўлган ҳуқуқини таъминлаш имкониятини яратиши фракция аъзолари томонидан алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, йиғилишда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар жараёнидаги иштироки атрофлича муҳокама этилди.

Фракция ўз зиммасига аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилишга кўмаклашиш, бунда парламент ҳамда депутатлар назоратини самарали олиб бориш, шу билан бирга, тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини юксалтириш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза этиш тизимларини янада такомиллаштириш чора-тадбирларининг амалга оширилишини назорат қилиш, тиббиёт соҳасида раҳбар кадрларни ротация қилиш, уларга тегишли ҳудуддан уй-жой ажратиш ҳамда оиласига яшаш учун зарур шароитлар яратиш масалаларини ўрганиш ва ушбу йўналишдаги ишларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш вазифаларини белгилаб олгани айтиб ўтилди.

Депутатлар мазкур ишларни изчил ҳамда самарали бажариш, ҳар бир йўналиш бўйича жойларга чиққанда парламент ва депутатлар назоратини кучайтириш юзасидан таклиф ҳамда тавсияларини билдиришди.

Йиғилишлар якунида кўриб чиқилган масалалар юзасидан фракцияларнинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Зиёда АШУРОВА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+