Халқаро саммит доирасидаги самарали учрашувлар
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 11 Сентябрь 2017

Халқаро саммит доирасидаги самарали учрашувлар

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг таклифига биноан 9-10 сентябрь кунлари Остона шаҳрида бўлди. 

10 сентябрь куни Остона шаҳрида Мустақиллик саройида Ислом ҳамкорлик -ташкилотининг Фан ва технологиялар бўйича биринчи саммити очилди.

Мазкур саройда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев кутиб олди.

Саммитни Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев очди.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг ушбу нуфузли саммити “Фан, технологиялар, -инновациялар ва ислом оламини модернизация қилиш” мавзусида ўтди.

Маълумки, 2016 йил 18 октябрь куни Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси бўлиб ўтган, “Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” шиори унинг асосий ғояси этиб белгиланган эди. Шу маънода, Остона саммитини Тошкентда ўтган сессиянинг мантиқий давоми, дейиш мумкин.

Саммитда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Фан ва технологиялар бўйича саммитда Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ва кузатувчи мамлакатлар, минтақавий ва халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат 80 га яқин делегация иштирок этди. Саммит якунида Остона декларацияси имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мазкур саммит доирасида Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф ўани ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашувлар ўтказди.

Эрон Президенти билан мулоқотда Шавкат Мирзиёев Ҳасан Руҳонийни яқинда бўлиб ўтган Президент сайловида ишончли ғалаба қозонгани билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон ва Эрон халқларини тарихий ва маданий муштараклик, яхши қўшничилик муносабатлари боғлаб туради. Икки мамлакатнинг мумтоз адабий мероси халқларимиз учун бирдек қадрли. Бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик изчил мустаҳкамланиб бормоқда.

Давлатимиз раҳбари савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-инфратузилма соҳаларидаги алоқаларга тўхталар экан, бу борадаги имконият ва кенг салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш, ўзаро саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш ҳамкорликни янги босқичга кўтаришини таъкидлади.

Ҳасан Руҳоний Эрон Ўзбекистонни минтақадаги яқин ва ишончли ҳамкор деб билишини, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатлар мустаҳкамланиши ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли алоқаларни янада кенгайтиришга хизмат қилишини қайд этди.

Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан учрашувда мамлакатларимизнинг савдо-иқтисодиёт, инвестиция, сайёҳлик ва бошқа соҳалардаги алоқаларини кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди. Ўзаро манфаатли ва узоқ истиқболли лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун тегишли вазирликлар ва ишбилармон доиралар ўртасида мунтазам учрашувлар ташкил қилиш муҳимлиги қайд этилди.

Икки давлат Президентлари Ўзбекистон билан Туркия бир-бирига муҳим ва узоқ муддатли ҳамкор сифатида қарашини, томонлар ҳамкорликни ўзаро ишонч тамойиллари асосида кенгайтириш ва халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган юксак даражага кўтариш тарафдори эканини таъкидладилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф ўани билан мулоқотда у билан яна бир бор учрашаётганидан мамнун эканини таъкидлади.

Икки давлат раҳбарларининг жорий йил июнь ойида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтган учрашуви чоғида эришилган келишувлар асосида ҳамкорликни янада фаоллаштириш бўйича “йўл харитаси” қабул қилинди. Унинг изчил амалга оширилаётгани натижасида савдо-иқтисодий алоқалар жадал ривожланиб бормоқда. 2017 йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 18,5 фоиз ўсган.

Президентларнинг ушбу учрашувидан кейин савдо айланмаси янада ошиши қайд этилди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон — Озарбайжон муносабатларининг бугунги ҳолати, савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Икки мамлакатнинг улкан иқтисодий салоҳиятидан тўла фойдаланиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Шу билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикасига ташрифи ниҳоясига етди.

Анвар САМАДОВ,

ЎзА махсус мухбири.

Тошкент — Остона — Тошкент

Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР