XS.UZ
Ватан тараннуми «Гул олмаган гўзаллар» Истеъдодли ёшлар — юрт келажаги Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Касбидан эъзоз топган устоз Ғамхўрликдан обод кўнгиллар Эзгулик зиёси Дўстона ва амалий руҳдаги учрашувлар Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш
  • 11 Сентябрь 2017

Мэн Цзяньчжу: Хитой ва Ўзбекистон раҳбарлари учрашувида эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилмоқда

Ўзбекистон ва Хитой муносабатлари ҳар томонлама стратегик шериклик асосида изчил ривожланмоқда. Бу ҳақда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси сиёсий-ҳуқуқий комиссияси котиби, Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзяньчжу ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди:

— Аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдираман. Хитой билан Ўзбекистоннинг серқирра ҳамкорлиги барча -соҳада юксак самаралар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил май ойида давлат ташрифи билан Хитойда бўлган эди. Ўша учрашувда давлатларимиз раҳбарлари томонидан имзоланган муҳим ҳужжатлар ва эришилган келишувлар бугун кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Бугун Хитойнинг етакчи компаниялари Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни, биринчи навбатда, юқори технологияга асосланган тармоқларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Транспорт, тўқимачилик, таълим ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётир.

Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг навбатдаги мажлисида самарали музокаралар бўлиб ўтди. Учрашувларда савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди. Шу ўринда алоҳида таъкидламоқчиманки, Ўзбекистон маҳсулотларини Хитой бозорларида кўришдан мамнун бўламиз. Хитойлик тадбиркорлар Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган қулай шароитлардан ғоят хурсанд.

Хитой ҳамда Ўзбекистон қадимий тарих ва бой маданиятга эга мамлакатлардир. Гуманитар алоқалар ҳамиша давлатларимиз ўртасидаги муносабатларнинг муҳим -таркибий қисми бўлиб келган.

Хитой Ўзбекистон билан тараққиёт ҳамда юксалиш йўлида бундан буён ҳам изчил ҳамкорликни давом эттиради, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб бораверади.

Сўзим якунида шуни қатъий ишонч билан айтаманки, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев билан барча соҳада юксак марраларни забт этади.

ЎзА мухбири 

А. ЎРОЗОВ ёзиб олди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган