Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин
  • 17 Ноябрь 2017

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин

Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташрифи чоғида 6-А массивидаги сузиш ҳавзасини ҳам бориб кўрган ва пойтахтнинг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш кераклигини айтган. 

Президент матбуот хизматининг тарқатган хабарида келтирилишича, сузиш ҳавзасининг узунлиги 25 метр, эни 11 метр. Кунига 150-200 кишини қабул қилади. 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига барпо этилган иншоотда ёшларнинг сузиш техникасини ўрганиши ва маҳоратини ошириши учун барча шароит яратилган. Тиббиёт ходимлари ва мураббийлар учун хоналар мавжуд. Сувни тозалаш, иситиш тизимлари, хона ҳароратининг мўътадиллигини сақлаш ускуналари сув ҳавзасининг кўп йиллар давомида ёш авлодга хизмат қилишини таъминлайди. 

"Юртимиз иқлим шароитига, ёз ва қиш фаслига мослаб Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан замонавий сузиш ҳавзаси қуриш керак, уларни барпо этишда сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш лозим", деган Мирзиёев. 

Давлат раҳбари спортнинг ушбу тури билан шуғулланишга болаларни янада кенгроқ жалб қилиш, сузиш техникасини ўргатадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича топшириқлар берди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn