Ўзбекистон Президентининг Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференциядаги нутқи хорижий оммавий ахборот воситалари нигоҳида
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 15 Ноябрь 2017

Ўзбекистон Президентининг Самарқандда бўлиб ўтган халқаро конференциядаги нутқи хорижий оммавий ахборот воситалари нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Самарқандда бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқи хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокама қилинмоқда. Уларда қайд этилишича, давлатимиз раҳбари томонидан конференцияда илгари сурилган ташаббуслар Марказий Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. 

Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

ШҲТ котибияти расмий сайти (sectsco.org) Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларига алоҳида эътибор қаратган: «Минтақамиз халқларини минг йиллик қардошлик ва яхши қўшничилик ришталари боғлаб туради. Амалий ҳамкорликка тайёрлик ва унга астойдил интилиш, шунингдек, барча Марказий Осиё мамлакатларининг умумий келажак учун масъулиятни ҳис этиши минтақанинг барқарор ривожланиши ва фаровонлигининг мустаҳкам пойдевори ва кафолатидир». 

Интернет нашрида, шунингдек, Ўзбекистон Президенти «хавфсизликка таҳдидларни “ўзиники ва ўзгаларники” деб ажратишдан воз кечиш»га ишонч билдирган ҳолда, ушбу соҳада ШҲТ доирасида ва БМТнинг мувофиқлаштиришда тутган ўрнига таянган ҳолда «минтақавий тузилмалар механизмлари доирасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш»га чорлагани қайд этилган. 

Россиянинг «Спутник» янгиликлар портали (sputniknews-uz.com) Шавкат Мирзиёев халқаро конференция иштирокчилари ва меҳмонларни қутлаб, Ўзбекистон баҳсли масалаларни тезроқ ҳал қилиш ва ўзаро ишончни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлагани хусусида ёзади. 

«Спутник» Ўзбекистон Президентининг қуйидаги сўзларини келтиради: «Давлатларимиз айнан яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳаларда, хавфсизлик ва барқарорлик масалаларида ўз салоҳиятини янада самарали амалга ошира олади. Ишончим комил, бундан барча – Марказий Осиё давлатлари ҳам, бошқа мамлакатлар ҳам бирдек манфаат кўради». 

Ўзбекистон Президенти ҳамкорликнинг минтақалараро механизмларини мустаҳкамлаш ташаббуси билан чиқди. Нашр давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини келтиради: «Минтақалараро ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилиши лозим. Шу муносабат билан Марказий Осиё давлатларининг ҳудудлар раҳбарлари (ҳокимлари) бизнес ҳамжамиятининг ассоциациясини таъсис этишни таклиф қиламан. Ушбу механизмлар бутун Марказий Осиёда барқарор ривожланишни таъминлаган ҳолда, мамлакатларимиз ҳудудларининг саноат, инвестиция ва интеллектуал соҳалардаги салоҳиятини тўла ишга солиш имконини беришига ишонаман". 

Қозоғистоннинг «Казинформ» ахборот агентлиги (kaznews.kz) Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатларига Транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумминтақавий дастур ишлаб чиқиш ва қабул қилишни таклиф этгани ҳақида ёзган. 

Интернет нашри, шунингдек, Ўзбекистон Президенти минтақанинг транзит-логистика салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш истиқболларини қайд этганига алоҳида урғу беради. 

«Казинформ» Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларини келтиради: «БМТ экспертларининг ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги самарали кооперация алоқалари 10 йил мобайнида минтақавий ялпи ички маҳсулотни камида икки баробар ошириш имконини берган бўлар эди». 

Қозоғистоннинг «24KZ» телеканали (24.kz) Президентимизнинг Марказий Осиё давлатларининг иқтисодий форумини ташкил этиш, минтақа мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш зарурлиги ҳақидаги ташаббуси ўта муҳим эканини таъкидлаган. 

"Оддий ва очиқ инсоний мулоқот – минтақада дўстлик, ҳамжиҳатлик ва барқарорлик муҳитини мустаҳкамлайдиган энг ишончли усулдир, дея таъкидлади Президент Шавкат Мирзиёев", деб хабар беради телеканал. 

МДҲ Ижроия қўмитаси расмий сайти (cis.minsk.by)да МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедевнинг бугунги кунда Марказий Осиёда интеграциялашув жараёнларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун янги имкониятлар очилаётгани ҳақидаги фикри баён этилган. Унинг фикрича, Ўзбекистон Республикасининг минтақа давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, барча муаммоли масалаларда оқилона муросага эришиш, барқарор ривожланиш учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга қаратилган ташқи иқтисодий сиёсати ҳам бунга хизмат қилмоқда. 

Интернет нашрида баён этилишича, С.Лебедев Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқида мамлакат ташқи сиёсатининг устувор жиҳатларини қайд этиб, ўткир минтақавий ва глобал муаммолар, шунингдек, уларни бартараф этиш йўллари хусусида батафсил тўхталиб ўтгани, Марказий Осиёда халқаро мулоқот ва ҳамкорликнинг изчил маконини яратиш йўлларини баён этганини эслатиб ўтган. 

Ҳиндистоннинг «DNA» ахборот агентлиги (dnaindia.com) диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш муаммоси Ҳиндистон учун ҳам долзарб аҳамият қасб этишини қайд этган. Шавкат Мирзиёев экстремизм ҳамда диний матнларнинг нотўғри талқин қилинишига қарши самарали интеллектуал воситалар ёрдамида курашишни таъминлаш мақсадида Самарқандда ташкил этилаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкентда ташкил этилаётган Ислом цивилизацияси маркази хақида маълумот берган. 

Интернет нашри Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ҳиндистон учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга эканини қайд этган, чунки Ҳиндистоннинг диний ўқув муассасаларидаги аксарият диний матнлар ва ўқув режалари Имом Бухорийнинг илмий ишларига асосланган. 

«DNA» Шавкат Мирзиёевнинг қуйидаги сўзларига алоҳида урғу беради: «Бизнинг бош мақсадимиз – умумий саъй-ҳаракатларимиз билан Марказий Осиёни барқарор, иқтисодий ривожланган ва юксак тараққий этган минтақага айлантиришдан иборат. Бунинг учун биз турли низоларни қўзғайдиган ва унга кўмаклашадиган сабаб ва омилларга биргаликда барҳам бермоғимиз, умумминтақавий устувор манфаатларни инобатга олиш асосида миллий ривожланишни таъминламоғимиз зарур». Ўзбекистон раҳбари минтақада барқарор ва изчил тараққиётнинг истиқболлари қўшни Афғонистонда тинчлик ўрнатиш билан ҳам чамбарчас боғлиқ эканини таъкидлаган. 

Ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти нутқидан: "биринчи галда ёшларни илм-маърифатга ўргатиш, уларга ислом динининг инсонпарварлик моҳияти, ислом маданиятининг асл қадриятларини етказиш экстремизмга қарши курашишнинг энг самарали воситаси ҳисобланади. Бу борада биз Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Тошкентда Ислом цивилизацияси марказини ташкил этишга қарор қилдик», деган иқтибосни келтирган. 

Шунингдек, Ҳиндистоннинг Россиядаги собиқ дипломатик вакили Ашок Мукержининг Марказий Осиёнинг бағрикенглик тамойилларига асосланган ислом динининг бой қадриятлари Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ҳиндистон билан муносабатларида миллий муштаракликни мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этиши мумкинлиги ҳақидаги фикрлари келтирилган. «Ушбу мерос ҳадисларга тартиб бериш бўйича Имом Бухорийнинг Марказий Осиё илоҳиёт илмида тутган мақоми, жумладан, Беруний, Форобий, Улуғбек сингари буюк олимлар ҳамда сўфийлик таълимотининг етук намояндалари Аҳмад Яссавий ва Баҳоуддин Нақшбандий илмий ва гуманитар ҳиссаси билан белгиланади», деб таъкидлайди ҳиндистонлик дипломат. 

Россиянинг “Спутник” янгиликлар портали (sputniknews-uz-com) Cамарқандда бўлиб ўтган ва 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашган конференция ишини юқори баҳолади: “Тадбирда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарлари, МДҲ, Европа, Осиё ва Америка давлатларининг расмий делегациялари, 10 дан зиёд халқаро ташкилот, жумладан, БМТ, ЕИ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, ЕТТБ вакиллари, 100 га яқин нуфузли халқаро экспертлар, етакчи хорижий ОАВ вакиллари ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди”. 

Американинг “Дипломат” нашри (thediplomat.com) 10 ноябрь куни дунёнинг турли мамлакатлари делегациялари хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича минтақавий конференцияда иштирок этиш учун Буюк ипак йўлининг юраги – азим Самарқандда тўпланди, деб таъкидлайди. 

Унда ёзилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Ягона тарих ва умумий келажак” номли конференция мавзусини баён этиб, ўзининг Марказий Осиёдаги аҳолиси энг зич жойлашган давлат раҳбари сифатидаги фаолиятининг биринчи йилининг устувор йўналишлари – яқин қўшничилик ва иқтисодий тараққиёт ҳақида сўзлаб берди. 

Мазкур анжуманнинг ўтказилиши Ўзбекистон раҳбариятининг очиқ ташқи сиёсат юритиш борасидаги қатъиятини яққол намоён этди. Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлари ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ҳамда ўзаро манфаатли, барқарор тараққиёт йўлидаги интилишларни қўллаб-қувватлади. 

Қирғизистоннинг «Кабар» ахборот агентлиги (kabar.kg) ушбу форум Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессияси минбаридан туриб илгари сурилган ва Марказий Осиёда хавфсизлик, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш ва минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларини амалга ошириш бўйича муҳим қадамлардан бири бўлди, деб ёзади. 

Тожикистоннинг "Азия-Плюс» ахборот агентлиги (asiaplus.tj) ёзишича, Самарқанд конференциясининг ўтказилиши унинг иштирокчиларига минтақа хавфсизлиги ва тараққиётининг долзарб масалалари хусусида фикр алмашиш, уларни самарали бартараф этиш йўллари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш имконини берди. Форум иштирокчиларга Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий алоқалар, транспорт-коммуникация, сув-энергетика, экология ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг аниқ йўналишлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва ҳамкор давлатларнинг минтақа мамлакатларининг глобал таҳдид ва хатарларга қарши курашиш борасидаги салоҳиятини юксалтириш бўйича минтақавий лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашишда тутган ўрнини муҳокама этишга хизмат қилди. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР