XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 13 Октябрь 2017

Ўзбекистон Президенти БМТ махсус маърузачисини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳидни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон Республикасининг БМТ, унинг тузилма ва институтлари билан амалий ва ўзаро манфаатли ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.

Жорий йил май ва июнь ойларида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад Ал-Ҳусайннинг Ўзбекистонга ташрифлари ҳамда улар билан ўтказилган учрашувлар, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги иштироки якунлари бўйича БМТ Барқарор тараққиёт мақсадларига мувофиқ, ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган «йўл хариталари» қабул қилинди ва амалга оширилмоқда.

Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш Ўзбекистонни ривожлантириш бўйича қабул қилинган узоқ муддатли Ҳаракатлар стратегияси ва БМТ билан кенг кўламли ҳамкорлик дастурининг устувор йўналишларидан бири экани алоҳида таъкидланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат, 16 диний конфессия вакиллари аҳил-иноқ, тинч-тотув яшаб келмоқда. Улар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариши учун зарур барча шароитлар яратилган. Жамиятимизда дўстлик ва меҳр-оқибат, миллатлараро ва динлараро тотувлик муҳити янада мустаҳкамланмоқда.

БМТ махсус маърузачиси Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, бағрикенглик ва виждон эркинлигини таъминлаш, динга эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг камситилишига йўл қўймаслик бўйича янги босқичда амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотларни юксак баҳолади.

Махсус маърузачи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида баён этилган ташаббусларнинг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилганини алоҳида қайд этди.

Хусусан, Аҳмад Шаҳид «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюцияни қабул қилиш тўғрисидаги таклифни, Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот маркази ва Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташкил этилаётганини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Учрашувда виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш, динлараро ва миллатлараро муносабатлар соҳасида ўзаро мувофиқлаштирилган чоралар кўриш ва қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул ҳамда Ўзбекистонга ташрифи тадбирларга бой дастур асосида ташкил этилгани учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Республикаси билан тизимли, очиқ ва амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини қайд этди.

ЎзА.

Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ ва 

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган