Самимий қутловлар
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 03 Сентябрь 2017

Самимий қутловлар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Уларда давлатимиз раҳбарига бахт-саодат, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

 

  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни ва Сизнинг тимсолингизда қардош ўзбек халқини Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муносабати билан Туркманистон халқи, ҳукумати ва шахсан ўз номимдан самимий табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман.

Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги барча йўналишлар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ва ­бошқа соҳалардаги муносабатлар юқори даражада эканини ва бу алоқалар изчил ривожланиб, янада мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлайман. Мамлакатларимизнинг ­давлатлараро мулоқотни янада кенгайтиришга бўлган қатъий ёндашуви халқларимиз манфаатига мосдир.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, ушбу қулай ­фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, муваффақиятлар, қардош Ўзбекистон Республикаси халқига тинчлик ва янада фаровонлик тилайман.

Самимий ҳурмат билан,

Гурбангули БЕРДИМУҲАМЕДОВ,

Туркманистон Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Шавкат Миромонович!

Сизни ва Сизнинг тимсолингизда бутун Ўзбекистон ­халқини Ўзбекистон Республикасининг миллий байрами — Мустақиллик куни муносабати билан ўзим ва Озарбайжон халқи номидан самимий муборакбод этаман.

Қардош Ўзбекистоннинг мустақиллик ва давлатчиликни мустаҳкамлаш йўлидан дадил бораётгани, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳаларда эришаётган муваффақиятлари ­бизни ғоят қувонтиради.

Озарбайжон ва Ўзбекистонни азалдан дўстлик ва ҳамкорлик ришталари боғлаб туради. Ўзаро ишонч ва қўллаб-қувватлашга асосланган муносабатларимиз халқларимиз иродаси билан бундан буён ҳам ривожланиб, янада мустаҳкамланиб боришига ишонаман.

Муҳтарам Шавкат Миромонович, фурсатдан фойдаланиб, Сизга ва барча Ўзбекистон мусулмонларига муборак Қурбон ҳайити муносабати билан самимий тилакларимни йўллайман. Сизга мустаҳкам соғлиқ, бахт-­саодат, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлида давлат раҳбари лавозимидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман.

Ҳурмат билан,

Илҳом АЛИЕВ,

Озарбайжон Республикаси Президенти

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Сизга Ўзбекистон Республикасининг Миллий байрами муносабати билан энг самимий табрикларимни йўллайман ва Ўзбекистон халқига янада равнақ ва фаровонлик тилайман.

Сиз каби мен ҳам давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдориман ҳамда Франция тимсолида устувор шерикни кўраётганингиздан мамнунман.

Сўнгги ойларда Франция ва Ўзбекистон муносабатларида янгича суръат кузатилмоқда. Хусусан, бу жорий йил бошидан буён мамлакатларимиз ўртасида уч марта юқори даражада делегациялар ташрифи амалга оширилгани самарасидир. Бунда шахсан Сиз фаол иштирок этаётганингиздан хабардорман ва буни юксак қадрлайман. Сиз Самарқанддаги лойиҳа юзасидан имзолаган қарор Франция тарақ­қиёт агентлигига мамлакатингизда ўзининг илк ­муҳим фаолиятини амалга ошириш имконини беради. Бунинг учун Сиздан миннатдорман.

Сиз билан дастлабки амалий музокараларимизни ўтказиш учун Парижда учрашишдан хурсанд бўламан. Мазкур учрашув давлатларимиз терроризм ва иқлимнинг глобал ўзгариши каби умумий муаммолар билан тўқнаш келган бир пайтда сиёсий мулоқотимизни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ушбу учрашув, шунингдек, иқтисодий алоқаларимиз ривожига янги куч бағишлайди.

Шу билан бирга, маданият ва таълим соҳаларидаги ўзаро муносабатлар ҳам катта истиқболга эга. Хусусан, Луврда кўргазма ташкил қилиш лойиҳаси, Тошкент шаҳридаги француз мактаби фаолиятини ривожлантириш, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида «Француз альянси» филиалларини очиш истиқболларини назарда тутаяпман.

Сизнинг дўстлик муносабатларимизни янада мустаҳкамлаш йўлидаги ҳаракатларимизни фаол қўллаб-қувватлашингизга ишонаман.

Жаноб Президент, Сизга бўлган чуқур ­эҳтиромимни қабул қилгайсиз.

Эммануэл МАКРОН,

Франция Республикаси Президенти

 

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Япония Императори Акихито

Ўмон Султони Қобус бин Саид

Швеция Қироли Карл Густав XVI

Венгрия Президенти Адер Янош

Болгария Республикаси Президенти Румен Радев

Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чан Дай Куонг

Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири,

Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум

Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Бош қўмондони ўринбосари,

Абу Даби Амирлиги валиаҳди Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён

Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соуза

Греция Республикаси Президенти Прокопис Павлопулос

Чехия Республикаси Президенти Милош Земан

Япония ҳукмрон Либерал-демократик партияси Бош котиби Тошихиро Никаи

Европа парламенти депутати Фульвио Мартушелло

Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан

Қутловлар келиши давом этмоқда.

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР