Ўзбекистон Президенти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котибини қабул қилди
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 29 Август 2017

Ўзбекистон Президенти Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ва “Жаҳон тамаддуни тарихида Марказий Осиё Ренессанси” халқаро анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти бош котиби Талеб Рифаини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, БМТнинг туризм соҳасидаги ихтисослаштирилган институти билан ҳамкорлик жадал ва самарали кечаётганини чуқур мамнуният билан қайд этди. 

Ўзбекистон Жаҳон сайёҳлик ташкилотига 1993 йилда аъзо бўлган. 2004 йилдан Самарқанд шаҳрида ушбу ташкилотнинг Буюк Ипак йўли бўйича минтақавий офиси фаолият юритмоқда. Ҳамкорлик натижасида ўтган даврда Ўзбекистоннинг туризм -соҳасидаги салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жаҳон туризм бозорида тарғиб қилишга қаратилган ўнлаб муҳим лойиҳалар амалга оширилди. 

2014 йил октябрь ойида Ўзбекистонда ташкилот Ижроия кенгашининг 99-сессияси муваффақиятли ўтказилди, унда сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва “Буюк Ипак йўли” брендини кенг оммалаштириш бўйича Битим имзоланди. 

Учрашувда туризм соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси бўйлаб саёҳатларни оммалаштириш бўйича ўзаро мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўриш, туризмнинг янги турларини ривожлантириш ва харидоргир туризм маҳсулотлари ишлаб чиқиш, халқаро андозаларга жавоб берадиган замонавий инфратузилма яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Талеб Рифаи Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди ҳамда Ўзбекистонда туризм соҳасини иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди. 

Бош котиб Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга доир дастур ва лойиҳаларни фаол қўллаб-қувватлаш ва уларда иштирок этишга тайёр эканини таъкидлади. 

ЎзА.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР