XS.UZ
Ватан тараннуми «Гул олмаган гўзаллар» Истеъдодли ёшлар — юрт келажаги Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Касбидан эъзоз топган устоз Ғамхўрликдан обод кўнгиллар Эзгулик зиёси Дўстона ва амалий руҳдаги учрашувлар Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш
  • 17 Июль 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!

Мен Сиз ва Сизнинг иқтисодий жамоангиз Ўзбекистон иқтисодиётини янада ривожлантириш ва аҳоли моддий фаровонлигини юксалтириш йўлида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш борасида мамлакат иқтисодиётини ислоҳ этишга йўналтирилган саъй-ҳаракатларингизни астойдил маъқуллайман. Шуни ишонтириб айтаманки, Сизнинг раҳбарлигингизда олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирларини биз техник кўмаклашиш ва иқтисодий сиёсат масалалари бўйича тавсиялар бериш орқали тўлиқ қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. 

Бир неча кун аввал Халқаро валюта жамғармаси бош қароргоҳида жамғарма ходимлари билан Сизнинг вакилларингиз валюта сиёсатини ислоҳ қилиш йўллари бўйича дастлабки учрашув ўтказганидан ғоят мамнунман. Жамғарма ходимлари бу борадаги ишларни давом эттириш учун яқин орада Тошкентга боришидан хурсандман.

Сизнинг вакилларингиз ва Халқаро валюта жамғармаси ходимлари яқин вақтларда Ўзбекистонда инвестиция муҳитини такомиллаштириш мақсадида бошқа йўналишларда ҳам олиб борилаётган ислоҳотлар орқали валюта тизимини эркинлаштиришни қўллаб-қувватлашга доир кенг кўламли масалаларни, жумладан, иқтисодий статистикани яхшилаш чора-тадбирларини муҳокама этишига ишонаман. Бу ҳукумат ва инвесторларга асосли қарорлар қабул қилиш имконини беради. 

Жаноб Президент, амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон улкан натижаларни қўлга киритишига қатъий ишонаман ва биз Сизни бу борада ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканимизни яна бир бор тасдиқлайман.

Самимият билан,

Кристин ЛАГАРД, 

Халқаро валюта жамғармаси

ижрочи директори

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган