Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш – асосий вазифамиздир
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 19 Июнь 2017

Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтириш – асосий вазифамиздир

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 16 июнь куни пойтахтимизнинг Учтепа туманида бўлди.

Президентимиз туманда бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди. 

Қарийб олти гектар майдонни эгаллаган мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергия тежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ҳамда гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган. 

Шавкат Мирзиёев истироҳат боғи лойиҳасини янада такомиллаштириш, замонавий гипермаркет бунёд этиш, унда кинотеатр, кутубхона ва бошқа зарур дам олиш масканлари бўлиши, бунёдкорлик ишларида Жанубий Корея, Япония каби давлатлар тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди. 

Учтепа туманидаги 78-мактаб 1967 йилда қурилган. Мактабни қайта таъмирлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Президентимиз мазкур мактабни бориб кўрди. 

Мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг замонавий билим олиши, юксак маънавиятли инсонлар бўлиб улғайиши учун зарур шароит яратиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда. 

Президентимиз мактаб билан коллежлар ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлаш, хусусан, ушбу мактабда тажриба сифатида 11 йиллик таълимни қайта тиклаш, унинг қошида ўқув-касб курси ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. 

Юқори синфларда болалар шахс бўлиб, жамоа бўлиб шаклланади, деди давлатимиз раҳбари. Айни ўша пайтда уларни ўзлари ўрганган муҳитдан ажратиб қўймаслик керак. Бу ёшларнинг руҳиятига, давоматига, охир-оқибатда таълим-тарбиясига салбий таъсир қилиши мумкин. Шу боис таълим жараёни узлуксизлигини таъминлаш, ўқув дастурларини такомиллаштириш зарур. 

Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби» мавзуидаги анжуманда сўзлаган нутқида ёш авлод тарбияси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. 

«Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала — бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгараяпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким — ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан», деди, жумладан, Президентимиз. 

Бу вазифалар мактаб, оила, маҳалла, бутун жамоатчиликка катта масъулият юклайди. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг барча бўғини — мактабгача таълим, мактаб, ўрта махсус ва олий таълим тизимини такомиллаштириш, янги муассасалар бунёд этиш ва мавжудларини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ёшлар камолотида ўз самарасини беради. 

Шу ерда 1-синф ўқувчиларига бериладиган «Президент совғаси» жамламаси, мактаб ўқувчиларига мўлжалланган бадиий адабиётлар, халқ таълими муассасаларини янги ўқув йилига тайёрлаш режаси намойиш этилди. 

Давлатимиз раҳбари туманнинг Ватанпарвар маҳалласидаги «Ватанпарвар иноқ коммуналчи» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати фаолияти билан танишди. 

2010 йилда ташкил этилган ушбу ширкат тумандаги намунали хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларидан бири. Ширкат жойлашган 38-уйнинг кириш йўлаклари замонавий услубда таъмирланган, уйга туташ ҳудуд ободонлаштирилган. Кўп қаватли уйнинг олд қисми ва йўлакларга видеокузатув ўрнатилган. 60 хонадонга хизмат кўрсатувчи ширкатда коммунал тарифлар аҳоли учун қулай нархларда ишлаб чиқилган. 

Ширкатнинг ўз маблағи ҳисобидан уч йил илгари уйнинг том қисми мукаммал таъмирланган, йўлакларга замонавий эшиклар ўрнатилган. Уй олдида қурилган автотураржой шу ерда яшовчи аҳолига бепул хизмат кўрсатади. Турли ат-тракционлар, ўйин қурилмалари ўрнатилган болалар майдончаси нафақат болалар, балки катталарнинг ҳам баҳридилини очади. 

Президентимиз хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари ва шу ерда яшовчилар билан ширкат фаолияти, кўп хонадонли тураржойларда аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди. Ширкат ходимлари ва хонадон соҳибларининг меҳнати билан обод масканга айланган бундай ширкатлар тажрибасини ўрганиш, уни бошқа туманларда ҳам кенг оммалаштириш зарурлиги таъкидланди. 

Ишлайман, яратаман, деган одамга аслида кўп нарсанинг кераги йўқ, деди давлатимиз раҳбари. Оддий қўл меҳнати, кўпчиликнинг саъй-ҳаракати билан ўзи яшаётган ҳудудни шундай саранжом-саришта, файзли масканга айлантираётган юртдошларимиз кўпайиб бораётгани бизни қувонтиради.

Учтепа туманидаги собиқ «Сигнал» заводининг умумий майдони 5,1 гектар бўлиб, бу ерда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудда бино ва иншоотлар, коммуникация тармоқлари мавжуд. Бу ерда амалга ошириладиган лойиҳаларни 2018 йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш белгиланган. 

Ҳудудда иш бошлайдиган кичик корхоналарда пластмасса маҳсулотлари, энергия тежамкор лампалар, трансформатор подстанциялари, тикув ва трикотаж маҳсулотлари, замонавий мебель каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. 17 корхонада 400 дан ортиқ иш ўрни яратилади. 

Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан тижорат банклари томонидан ишлаб чиқариш корхоналарини молиялаштириш, уларни имтиёзли кредитлар билан таъминлаш бўйича замонавий тизим яратилган.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Учтепа туманида 2017 йилда молиялаштириладиган лойиҳалар истиқболли экани билан диққатга молик. Тиббий хизмат кўрсатиш, қурилиш материаллари, кимё саноати, мебель, фармацевтика, чарм-пойабзал каби йўналишлардаги 70 га яқин лойиҳа бўйича 1000 га яқин иш ўрни яратилади. «Yurxas» МЧЖ томонидан газлама ва матоларни жаҳон андозалари даражасида бўяш цехи ишга туширилади. 2017 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириладиган корхонада 60 иш ўрни яратилади. 

«Baykal-KMU» МЧЖ ҳам жорий йил якунига қадар ўз фаолиятини бошлайди. Ер унумдорлигини ошириш учун «Байкал ЭМ-1» микробиологик ўғитлар ишлаб чиқарадиган корхона маҳсулотларини Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари, Ҳиндистон ва Покистонга экспорт қилиши кутилмоқда. «Avikon tex», «Urologic complex» масъулияти чекланган жамиятларида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, турли касалликлар профилактикаси бўйича тиббий хизматлар кўрсатилади. 

«Ипотека-банк» иштирокида амалга оширилаётган лойиҳада мебель саноати учун декор қоғозлар ишлаб чиқарилади. Хитой ва Туркиядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатиладиган корхона 2018 йилда ишга туширилиши мўлжалланган. Бундан ташқари, банк иштирокида йилига 1 минг 200 тонна балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш йўлга қўйилади. 

Йилига 148 тонна қувур ва 400 минг дона фитинг ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган «Art Dekor Group» МЧЖда 60 кишининг бандлиги таъминланади. 

Маҳсулот ишлаб чиқаришдан олдин унга бозор топиш зарурлиги алоҳида таъкидланди. 

Президентимизга 2017 йилда Учтепа туманининг саноат ва хизматлар соҳасини ривожлантириш йўналишидаги инвестиция лойиҳалари тўғрисида маълумот берилди. Маълумотларда соҳа йўналишлари, хизматлар тури, яратиладиган иш ўринлари, ажратиладиган маблағлар миқдори, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури ўз аксини топган. 

Халқ банки томонидан молиялаштирилаётган «Artikor» МЧЖ тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Корхонада 60 иш ўрни яратилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан саноат соҳасида 28, хизмат кўрсатиш соҳасида 17 лойиҳа молиялаштирилиши кўзда тутилган. 

Мазкур лойиҳаларни янада такомиллаштириш, иш ўринларини кўпайтириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди. 

Президентимиз раислигида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида шаҳар, туман фаоллари, мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда аҳоли турмуш даражасини янада ошириш, бандликни таъминлаш, таълим масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди. 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга хизмат қилаётгани қайд этилди. 

ЎзА.

Темур ҚУРБОНБОЕВ олган сурат.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР