Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди
  • 13 Ноябрь 2017

Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги делегацияси Туркманистонга ташриф буюришди. 

“Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари” дастури доирасида амалга оширилган ушбу ташриф иштирокчилари Туркманистон Республикаси Тошҳовуз вилояти чегарасида кутиб олинди.

2017 йил 13 ноябрь куни Туркманистон Республикаси Маданият вазири Атагельди Шамуратов ва Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков ўртасида Туркманистон Маданият вазирлигида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Унда мана шундай дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга кўмаклашаётгани учун ҳар икки давлат раҳбарларига миннатдорлик билдирилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар ўзаро фикрлашилди. Жумладан, маданият, санъат, кино соҳалари ва ёзувчилар ўртасида ҳамкорлик олиб бориш, театрлар, музейлар ҳамда улар фаолиятига доир маълумотлар билан яқиндан танишиш, ҳамкорликда концерт дастурларини намойиш этиш каби таклифлар берилди. 

Учрашув якунида икки вазирлик эсдалик совғаларини бир-бирига тақдим этди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn