XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 08 Сентябрь 2017

«Менинг Биринчи Президентим»

Юртимиз ёшлари ўртасида шу номда ўтказилган иншолар танлови якунига етди.

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида “My First President” (“Менинг Биринчи Президентим”) инглиз тилидаги иншолар тўпламининг тақдимоти ҳамда унда энг яхши ижодий ишлари билан қатнашган йигит-қизларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан ташкил этилди.

Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ҳамда фаолиятига бағишланган фотокўргазма ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола қилинди. Шунингдек, “Биринчи Президент ва ёшлар” деб номланган видеоролик намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан Биринчи Президентимизнинг рафиқаси Татьяна Каримова ҳамда бошқалар Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз халқини чексиз муҳаббат билан севгани, умрининг сўнгги кунларига қадар бутун ҳаётини Ўзбекистонга хизмат қилишга бағишлагани, ёшларга доимо меҳр-эътибор кўрсатгани, бу улуғ инсоннинг сўнмас хотираси миннатдор юртдошларимиз, бутун халқимиз қалбида абадий сақланиб қолишини таъкидлади.

— Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ташкил этилган иншолар танловида олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари қатнашди, — дейди танлов ташкилотчиларидан бири, “Ўзбекистонда хорижий тиллар” номли илмий-методик электрон журнали раҳбари Гулмира Шукурова. — Айтиш керакки, юрти-мизнинг барча ҳудудидан бу ижодий кўрикка қизиқиш юқори бўлди. Танлов ҳайъати томонидан инглиз тилидаги 500 дан зиёд иншолар кўриб чиқилиб, уларнинг 36 таси тўпламга киритилди.

Саидазиз Аъзамов — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида таҳсил олади. Унинг ёзган ижодий иши самимийлиги билан алоҳида эътироф этилиб, “Менинг Биринчи Президентим” тўпламига киритилди.

— Барчамиз Биринчи Президентимизнинг “Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз” деган доно сўзлари нақадар муҳимлигини чуқур англаб, доимо шунга интиламиз, — дейди Саидазиз. — Инглиз тилида ёзган ижодий ишим кўпчиликка манзур бўлиб, тўпламдан жой олганидан хурсандман.

Тадбир якунида танлов ғолибларига махсус дипломлар ва совғалар топширилди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган