XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 05 Сентябрь 2017

Муаззам, мунаввар ва табаррук

Мамлакатимизнинг Бош майдонига Мустақиллик майдони номи берилганига бугун 26 йил тўлди.

Ватан — ота-боболаримиз хоки ётган табаррук замин.

Ҳар қарич ери зар, ҳар ҳовуч тупроғи олтин. Шу боис унинг тупроғини кўзимизга тўтиё қиламиз, ҳар манзилини азиз ва мукаррам биламиз.

Азим пойтахтимиздаги Мустақиллик майдони — Ўзбекистоннинг уриб турган юраги. Ватан кўксидаги саждагоҳ. Истиқлолимизнинг ёрқин тимсоли. Мазкур улуғвор маскан барчамизга аждодларимизнинг асрий орзулари рўёбини эслатиб туради. Бу ерда энг улуғ, энг азиз неъмат — мустақиллик қадр-қимматини янада теранроқ англаб етгандек бўламиз.

1991 йил 5 сентябрь. Бу кунни халқимиз Биринчи Президентимиз Фармонига биноан, мамлакатимизнинг Бош майдонига “Мустақиллик майдони” номи берилган тарихий сана сифатида ёдга олади. Шундан буён ўтган йигирма олти йил давомида ушбу манзил ва унга туташ ҳудудда кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Майдон билан яхлит ансамблни ташкил этувчи Вазирлар Маҳкамаси биноси тубдан қайта таъмирланди, Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санъат галереяси каби муҳташам меъморий иншоотлар, хиёбонлар барпо этилди.

Бугун Бош майдонимиздан ўрин олган ҳар бир объект ўзига хос рамзий маънони ифодалайди.

Хусусан, Мустақиллик ва эзгулик монументида дастлаб  юртимизнинг дунё билан бўйлашаётгани, Ўзбекистон ҳам дунё тақдирига бефарқ эмаслиги, ўзбек халқи она-заминимизда тинчлик ва осойишталик ҳукм суриши учун дахлдорлик туйғуси билан яшаётгани, эртасини башарият келажагидан айрича тасаввур этмаслиги ўз аксини топган бўлса, кейинги йилларда у янгича мазмун-моҳият билан бойиди, сайқаллашди, мукаммаллашди. Чунончи, мазкур монументга уйғун равишда Бахтиёр она сиймосини ифодаловчи ҳайкал қад ростлади. Шу тариқа пойтахтимиз юрагида мустақиллик ва эзгулик деган энг азиз, энг улуғ икки қадрият ўзаро уйғунлашди.

Фарзандини қучоғига олиб, унга меҳр тўла кўзларини тикиб турган Бахтиёр онанинг нурли сиймосида қалби меҳрга, эзгуликка лиммо-лим, мунис ва мукаррам ўзбек оналарининг ёрқин тимсолини кўрамиз. У жондан азиз дилбандининг бахти, камолини ўйлаб, айни пайтда бутун дунёга тинчлик, осойишталик тилаётгандек таассурот уйғотади кишида. Нигоҳлари беғубор, ниятлари улуғвор. 

Умумхалқ байрамлари, тантанали маросимларда, спортчиларимизни халқаро мусобақаларга кузатиш чоғида Мустақиллик ва эзгулик монументини зиёрат қилиш анъанага айланган. Чунки Бош майдонимиз, том маънода, тинчлик, эзгулик, бахт-иқбол ва буюк келажагимиз рамзи. Бутун Ўзбекистон халқи бу табаррук қадамжони ана шунинг учун ҳам эъзозлайди. Унга талпинади. Зеро, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллигига -бағишланган тантанали маросимдаги нутқида таъкидлаганидек, жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр — эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди. Бу йўлда бизга Истиқлолимиз тимсоли бўлган Мустақиллик майдони ҳамиша чексиз ғурур ва ифтихор, ғайрат-шижоат бахш этиб тураверади. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шомурот ШАРАПОВ олган сурат.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+