Молиявий ҳолат тақозоси
  • 15 Ноябрь 2017

Молиявий ҳолат тақозоси

Венесуэлада мамлакат тарихидаги энг йирик банкнотлар — 100 минг боливар муомалага киритилди.

“Эль Насьональ” газетасида ёзилишича, бу чора-тадбир молия тизимини бар-қарорлаштиришга туртки беради. Айни пайтда “қора бозор”да 100 минг боливар қиймати қарийб 2,5 долларга тенг. Расмий курс бўйича эса 1 доллар 10 боливарга тенг. Лекин унга амал қилинмаяпти. 

Бир йил аввал Венесуэлада энг йирик пул бирлиги 100 боливар эди ва 2017 йилнинг бошида мамлакатда 500, 5 000 ва 20 000 боливар банкнотлар муомалада қўлланила бошланди.

Айтиш керакки, 2014 йилда нефть нархининг пасайиши туфайли ушбу давлат иқтисодий инқирозни бошдан кечирмоқда. Халқаро валюта жамғармаси прогнози бўйича жорий йилда Венесуэлада инфляция даражаси 1 640 фоизни ташкил қилади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn