Мадридда Ўзбекистон тарихи ва замонавийлиги, анъаналари ҳамда салоҳияти намойиш этилди
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 14 Ноябрь 2017

Мадридда Ўзбекистон тарихи ва замонавийлиги, анъаналари ҳамда салоҳияти намойиш этилди

Испания пойтахтида «Ўзбекистон тарихи ва замонавийлиги, анъаналари ҳамда салоҳияти» мавзуига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди. Унда Испаниянинг нуфузли олий ўқув юртларидан бири-Nebrixa университетининг ўқитувчи ва талабалари, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, академик ва эксперт доиралари, вазирлик ва идоралари, дипломатия корпуси, сайёҳлик агентликлари ҳамда оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

"Жаҳон" АА

Бу ҳақда "Жаҳон" ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонаси ва Антонио Nebrixa жамғармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур маросим чоғида тадбир қатнашчилари мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий ва сайёҳлик салоҳияти, диққатга сазовор асосий қадамжолари билан яқиндан танишдилар. Тақдимот доирасида республикамизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз сингари тарихий шаҳарлари бағрида жойлашган бетакрор меъморий ёдгорликлар ҳақида ҳикоя қиладиган суратлар кўргазмасининг намойиши эса меҳмонларга инсоният тарихидаги кўҳна трансконтинентал савдо йўлаги-Буюк Ипак йўлининг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон бўйлаб фикран саёҳат қилиш имкониятини яратди.

Тақдимот дастурининг маданий қисмида ўзбек пианиночиси Софя Бахтиярова ҳамда испаниялик ашулачи Кармен Кано ўзбек ва испан бастакорларининг асарларидан намуналар ижро этдилар.

Тадбирдан орттирган таассуротларини ўртоқлашар экан, Nebrixa университети ректори Мануэл Вилла-Селлино кейинги йиллар давомида Ўзбекистон испанияликлар учун тарихий-маданий ва билим орттириш сайёҳлигининг оммабоп йўналишларидан бирига айланганини қайд этди.

- Кўпгина ватандошларимиз Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хивани кўриб келишган, ўзбек халқининг меҳмондўстлигидан баҳраманд бўлишган, маҳобатли ва бетакрор тарихий ёдгорликлардан ҳайратланиб қайтишган, - деди испаниялик олим. - Дўстларимнинг ўзбеклар заминидан орттириб қайтган таассуротлари ва сўзлаб берган ҳикоялари мени Ўзбекистоннинг тарихи ва замонавий ривожланишини ўрганишга рағбатлантирган. Республика юқори баҳога сазовор бўлган муваффақиятларни қўлга киритди. Жумладан, Ўзбекистон раҳбариятининг ҳукумат ва халқ ўртасида мулоқотни кучайтириш, иқтисодиётни либераллаштириш, илмий салоҳиятни ошириш, Марказий Осиё мамлакатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ташаббуслари катта эътиборга лойиқдир.

Nebrixa университетининг институционал алоқалар бўйича директори, Антонио Nebrixa жамғармаси раҳбари Нурия Баранда ушбу сермазмун тадбирни ташкил этишга бош-қош бўлгани учун Ўзбекистоннинг Мадриддаги элчихонасига миннатдорлик изҳор этди.

- Университетимиз халқаро олий ўқув юрти ҳисобланади, - деди у. - Ўзбекистон билан алоқалар биз учун жуда қизиқарлидир. Умид қиламизки, бугун бўлиб ўтган тақдимот маросими ўзбек олимлари ва талабалари билан ўзаро самарали алоқаларимизнинг ривожланишига хизмат қилади. Мазкур тақдимотнинг барча иштирокчилари Ўзбекистоннинг чиройига маҳлиё бўлишганига ҳамда ўзбек халқининг маданий ва тарихий бойлигини ўз кўзлари билан кўришни ният қилишганига ишончим комил.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР