Ливингстондаги бахтсиз ҳодиса
  • 14 Ноябрь 2017

Ливингстондаги бахтсиз ҳодиса

Замбия пойтахти Ливингстон шаҳрида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ерда дайди фил икки нафар сайёҳни эзиб ташлади. 

Маълум қилинишича, сайёҳлардан бири 55 ёшли Бельгия фуқаросидир. У суратга тушиш мақсадида дайди филга яқин борган. Аммо ёввойи уни эзғилай бошлаган. Шу онда 64 ёшли Нидерландия фуқароси бўлган яна бир сайёҳ шеригига ёрдамга чоғланган. Фил ҳалоскорни ҳам аяб ўтирмади. Оқибатда икки нафар сайёҳ воқеа жойида нобуд бўлди.

Маҳаллий ёввойи табиат департаменти маълумотига кўра, юзлаб одамлар ҳар йили ҳайвонлар ҳужумидан ҳаётдан эрта кўз юмади. Бундай кўнгилсизликлардан сайёҳлар ҳам ҳимояланмаган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn