XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 20 Сентябрь 2017

«Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини»

Америкада нашр этиладиган нуфузли “Forbes” журналининг веб-саҳифасида эълон қилинган мақола ана шундай номланади. У таҳририят иқтисодиёт бўлими журналисти Кеннет Рапоца (Kenneth Rapoza) қаламига мансуб.

Мақолада қайд этилишича, Марказий Осиё минтақасида энг кўп аҳолига эга бўлган Ўзбекистон бошқарув тизимини қайта такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрмоқда, минтақада кузатилаётган янги ўзгаришлар муҳити эса мамлакатнинг ривожланиш манфаатларига хизмат қилиши мумкин.

“Бугунги кунда Ўзбекистонда кенг қамровли ислоҳотлар олиб борилаётир. Президент Шавкат Мирзиёев ўз мамлакатини ташқи дунё учун янада очиқроқ қилиш чораларини кўраяпти. Мавжуд салоҳиятдан янада самарали фойдаланиш мақсадида республика раҳбарияти хориж капиталини жалб этиш учун иқтисодиёт соҳасини ҳамда ҳуқуқий тизимни модернизациялашга интилаётир. Кўрилаётган чора-тадбирлар минтақанинг энг йирик бу давлати ўз иқтисодиётини тўла ислоҳ қилишига ва қўшни мамлакатлар билан муносабатларда ҳамкорликнинг янги босқичига олиб чиқишига умид туғдирмоқда”, деб ёзади муаллиф.

Мақолада айрим эксперт ҳамда таҳлилчиларнинг Ўзбекистон ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ва баҳолари ҳам ўз ифодасини топган. Масалан, Марказий Осиё ва Кавказ институти (АҚШ) ҳузуридаги Ипак йўли дастури директори Сванте Корнелла қуйидагиларни баён этган: “Ўзбекистон ўз қўшнилари билан муносабатларни фаол ривожлантирмоқда... Мен Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ташқи сиёсатдан ҳайратга тушдим”.

Президентликка сайланганидан сўнг Ўзбекистон етакчиси Туркманистон, Қозоғистон, Россия ҳамда Хитойга борди. Сентябрь ойида Қирғизистонда бўлди. Республика Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга интилмоқда. Бу йўналишда ташланаётган қадамларнинг амалий моҳиятини эътироф этар экан, муаллиф “ҳақиқатан ҳам, агар сиз ўз қўшниларингиз билан келиша олмасангиз, хориж сармояларини жалб қилишнинг истиқболлари гумон остида қолишини” таъкидлайди.

Шарҳловчи Президент Шавкат Мирзиёевни Хитой Халқ Республикасининг собиқ раиси Дэн Сяопинга ўхшатган. Маълумки, Дэн Сяопин ХХР иқтисодий тизимида кенг кўламли ислоҳотлар ўтказишга муваффақ бўлгани боис Хитой иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатга айланди.

Муаллиф Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (АҚШ) ҳузуридаги Осиёдаги алоқалар бўйича лойиҳа директори Жонатан Хильман билдирган қуйидаги фикрларни қаламга олган: “Агар тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон Евроосиёда ҳамиша алоҳида ўрин тутганини кўришимиз мумкин. Минтақанинг бошқа қисмида одамлар кўчманчиликда ҳаёт кечираётган пайтлардаёқ ўзбек шаҳарларида цивилизация гуллаб-яшнаган”.

Хорижий капитални жалб этиш учун қўшимча шароитларни яратиш Ўзбекистон раҳбарияти кўзлаётган яна бир мақсад ҳисобланади. “Сўнгги йиллар давомида, — деб ёзади Кеннет Рапоца, — мамлакат Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингидаги ўз ўрнини сезиларли даражада кўтаришга муваффақ бўлди. Шу билан бирга, савдо-сотиқни ривожлантириш учун бутун республикада эркин иқтисодий зоналар тузилмоқда”.

Табиийки, бундай ўзгаришларни ҳаётга татбиқ қилиш учун мамлакат мустаҳкам пойдеворга эга бўлмоғи лозим. Бу Ўзбекистонда бор. Шу муносабат билан муаллиф давлатнинг ташқи қарзи ялпи ички маҳсулотнинг 20 фоизидан кам бўлган миқдорни ташкил этиши, бюджет эса амалда доимо профицит билан бажарилаётганини билдирган. Шуниси ҳам муҳимки, Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш углеводородлар қазиб олиш ҳажмларини тўхтовсиз ошириш ҳисобидан таъминланаётгани йўқ.

Хорижий сармоядорлар иштирокида амалга оширилган йирик лойиҳалар ҳақида тўхталаркан, К. Рапоца қуйидагиларни ёзади: “Республикада аллақачон Жанубий Корея мутахассислари билан биргаликда қурилган Устюрт газ-кимё мажмуи фаолият кўрсатмоқда. Америка бизнес субъектлари ҳам ортда қолишаётгани йўқ: ўзбек бозорининг истиқболли эканлигини тушунган ҳолда, “General Electric” корпорацияси жорий йилда саноат ускуналари ва маиший техника ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ўз режаларини эълон қилди”.

“Eurasia Group” гуруҳи таҳлилчиси Захари Витлин: “Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги ва унинг ташқарисидаги давлатлар билан ўзаро муносабатларини бу қадар тезда тиклаши мумкинлигини кўпчилик кутмаган эди. Бу бошқа ўзгаришлар бўлишига ҳам умид бағишлайди”.

“Ички сиёсатда Шавкат Мирзиёев маъмурияти ривожланаётган бозорлардаги энг ўткир муаммолардан бири ҳисобланадиган коррупцияга қарши жиддий курашни бошлади”, деб ёзади муаллиф. Президент мунтазам равишда минтақаларга боради, бу фуқароларга давлат раҳбари билан алоқада бўлиб туришга имкон яратмоқда. “Forbes” журналисти ўз мақоласида Ўзбекистоннинг Президенти аҳоли ўртасида кенг миқёсда қўллаб-қувватланаётганига ҳамда одамлар келажакка ишонч билан қарашаётганига алоҳида урғу берган.

Ш. ТУРҒУНБОЕВ,

«Жаҳон» АА шарҳловчиси.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган