Саудия Арабистони матбуоти Ўзбекистонлик ҳожилар ҳақида ёзди
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 03 Сентябрь 2017

Саудия Арабистони матбуоти Ўзбекистонлик ҳожилар ҳақида ёзди

Айни кунларда бутун дунё мусулмонлари қатори ўзбекистонлик ҳожилар ҳам ҳаж ибодатини адо этмоқда. Юртдошларимиз сафида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг борлиги барчанинг эътиборини тортмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ­билан бу йил 72 нафар ­Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси имтиёзли равишда ҳаж сафарига юборилди. Тўқсондан ошиб, юз билан юзлашган пиру бадавлат нуронийларимизнинг ҳар бирига алоҳида шифокор ва оила аъзоларидан бир киши ҳамроҳ қилиб бириктирилди.

Бу Саудия Арабистони жамоатчилигида, ҳажга келган бошқа давлатлар вакилларида катта қизиқиш уй­ғотди. Ўзбекистонда уруш ва меҳнат фахрий­ларига кўрсатилаётган ­ғамхўрлик ҳақида маҳаллий матбуот нашрларида қатор мақолалар чоп этилди.

Масалан, “Уккоз” газетасида “Уруш қаҳрамонлари”, “Макка” газетасида “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳожилар” сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

“Уруш қаҳрамонлари” мақоласида бундай дейилади:

“Уруш қаҳрамонлари”. Уларни ўз юртида шундай аташади. Уларга алоҳида ғамхўрлик кўрсатилади. Ҳар йили 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни улар учун байрамлар ташкил этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев уларга катта ҳурмат-эътибор кўрсатиб, бепул даволаниш, барча қулайликка эга бўлган уй-жойлар бериш, томорқа ажратиш ва автомобиллар ҳадя этиш каби хайрли ишлар қилмоқда”.

“Уккоз” газетасининг махсус мухбири ­Намим Ҳаким “Ўзбеклар фахри” Гитлерга қарши фронт жабҳаларидан Арофат майдонига етиб келди” сарлавҳаси остида бир неча боболаримиз ҳаётини ҳикоя қилди.

“Бундан 26 йил аввал мустақилликка эришган Ўзбекистонда бугунги кунда 1 минг 300 га яқин уруш фахрийлари яшайди. Уларнинг ёши 90 — 108 атрофида. Одамлар уруш қатнашчиларини “Ўзбеклар фахри” деб эъзозлайди. Зеро, улар фашистлар армиясини тор-мор этишга улкан ҳисса қўшган. Берлингача бориб, душман устидан ғалаба қозонишда ўрнак кўрсатган ва ўалаба кунига етиб келган.

72 йил аввал тугаган бу урушда қатнашган кўпчилик вафот этди. Улардан жуда ­озчилиги ҳозир ҳаёт. Биз уларнинг тарихий ҳикояларини баён қиламиз”, дейилади ­мақолада.

 

“Ленинград қамалидан омон чиққан аскар”

“Уруш фахрийси Йўлдош Турғунов 1941 йили Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидан кейинчалик номи Санкт-Петербургга айлантирилган Ленинград фронтига жўнаб кетди. 95 ёшли отанинг таъкидлашича, ­душман қўшинлари шаҳарни қарийб икки ярим йил қамал қилган. Ленинград қамалининг ­тугаши Иккинчи жаҳон урушида туб бурилиш ясаган ва душман қўшинлари тор-мор бўлишни ­бошлаган.

Фахрий жангчи Турғунов уруш қаҳрамонларидан бири сифатида туғилган ­Ватанига қайтди. Оилали бўлиб, уч ўғил ва тўрт қизни улғайтирди. 76 набира ва эвара унинг атрофида парвона. У етмиш йил ҳажга боришни орзу қилиб яшади. Йўлдош Турғуновнинг узоқ кутган орзусини Ўзбекистон ­Президенти рўёбга ­чиқарди.

У ўзбек урф-одатига биноан, бизни табассум билан кузатди. Тилида эса ҳаж фарзини адо этиш учун катта ёрдам берган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳақига ­дуолар қилди”.

 

“Чавандоз 72 йилдан сўнг ҳаж зиёратида”

“Уруш фахрийси Зулумбой Мадраҳимов Сталинградда немис қўшинларини тор-мор этган жангчилардан. Фронтда уни чавандоз дейишарди. Ваҳолонки, у алоқачи бўлиб хизмат қилган. Ўз бурчига шу даражада фидойи эдики, душман минаси тушган жойдаги алоқа симларини улаш учун узоқ масофаларга эмаклаб борарди. ­Кейинчалик ҳайдовчилик қилди, пулемётчи бўлди.

Зулумбой сафдошлари билан бирга 1945 йилда Берлингача борди. Ҳозир 96 ёшда. Она Ватанига қайтгани ва уйланганига 70 йилдан ошди. У шу йиллар давомида ҳаж қилиш умиди билан яшади. Бу йил унинг орзулари амалга ошди. Отахон ­Маккаи Мукаррамага етиб келганидан буён хурсанд­чилигидан ва Байтуллоҳни тавоф қилган ­вақтдан бошлаб юрак муолажаси учун мўжалланган дориларини ичишни ҳам унутди. У ўзини соғлом ҳис қилмоқда, юраги эса бир маромда ураяпти.

Зулумбой Мадраҳимовнинг жасоратини мустақил Ўзбекистон муносиб тақдирлади. Отахон ҳаётидан мамнун. Давлати эътиборида, невара-чеваралари ардоғида яшамоқда. Улар бобоси билан фахрланади”.

“Уруш фахрийси ҳаж қилиш учун уч маротаба

ўлимдан омон қолди”

“106 ёшли Иброҳим Убайдулло уч маротаба ўлимдан омон қолган. Урушда махфий операцияни амалга ошириш учун кетаётганда душман самолёти уларни ўққа тутади. Шунда жангчилардан фақат ўзи омон қолганини билиб Аллоҳга ҳамдлар айтади.

Навбатдаги муҳим топшириқдан жамоаси олдига қайтганида фақат унинг тирик қолганини кўриб командир ундан шубҳаланади. Уни сўроқ қилиб турганида душман яна ўққа тутади. Немис мергани командирни ярадор қилади. Яратган Иброҳим Убайдуллони яна ўлимдан асрайди.

“Аллоҳ таоло менга узоқ умр бериб, ­муқаддас жойларни зиёрат қилиш ҳамда ­Арофатда туришни насиб этди”, дейди ­Иброҳим ота.

Ёши улуғ уруш фахрийси ўзбекистонлик ҳожилар билан Маккага келди. Ўзига, кексаларга кўрсатилган ғамхўрлик учун Президентини, давлатини дуо қилмоқда”, дейилади ­мақолада.

Бундай мақолалар кўп. Уларда Ўзбекистонда ислом дини ривожига катта эътибор қаратилаётгани, бу соҳада илмий-тадқиқот марказлари бунёд этилаётгани, мусулмонларга барча шароит яратилаётгани таъкидланган.

Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ва Қурбон ҳайити кенг нишонланаётган шу кунларда эса Саудия Арабистонида ҳаж амалларини бажараётган зиёратчиларимиз кўнглида шукроналик. Мамлакатимизга тинчлик-осойишталик, халқимизга фаровонлик тилаб дуолар қилишмоқда.

 

ЎзА.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР