XS.UZ
Ватан тараннуми «Гул олмаган гўзаллар» Истеъдодли ёшлар — юрт келажаги Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Касбидан эъзоз топган устоз Ғамхўрликдан обод кўнгиллар Эзгулик зиёси Дўстона ва амалий руҳдаги учрашувлар Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш
  • 05 Август 2017

«Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг юрагидир»

Япониянинг Сендай ва Нагоя шаҳарларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти, маданияти ҳамда санъатига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг Япониядаги элчихонаси ва ушбу мамлакатнинг “World Air-Sea Service” ҳамда “Hankyu International Travel” компаниялари билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбирда парламент, ҳукумат, маданият ва ишбилармон доиралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида қатнашчилар эътиборига Ўзбекистонда сайёҳлик соҳасини ривожлантириш, бу борадаги инфратузилмани модернизациялаш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва республикага келадиган меҳмонлар дам олишлари учун қулай шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, маросим давомида концерт дастури ҳам бўлиб ўтди. Унда ўзбек классик мусиқасининг энг яхши намуналари ижро этилди.

“World Air-Sea Service” бош менежери Юко Такешита “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюси чоғида Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги йирик мамлакат ва улкан маданий бойликлар хазинаси, дея эътироф этди.

— Бу ўлка Буюк Ипак йўлининг юраги бўлиб, асрлар давомида илғор илм-фан ютуқлари ва кашфиётлари билан донг таратган заминдир, — деди Ю. Такешита. — Мамлакатларимиз ўртасида мустаҳкам дўстона муносабатлар ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатилгани қувонарли ҳолдир. Тадбир давомида Ўзбекистон ҳақида тақдим этилган маълумотлар япониялик сайёҳ ва сармоядорларнинг юртингизга бўлган қизиқиши янада ортишига хизмат қилади. Жорий йилда Япониянинг турли йирик шаҳарларидан Самарқанд шаҳрига чартер авиақатновлари йўлга қўйилгани ҳам айнан ушбу мақсадларга йўналтирилгандир.

«Жаҳон» АА.

Токио

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган