Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади Car and Driver Blog
  • 16 Ноябрь 2017

Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади

“JV MAN Auto-Uzbekistan” қўшма корхонасида “Volkswagen Amarok” пикапларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” АК ва “Volkswagen AG” концерни ўртасида шундай келишувга эришилди. Бу юртимиз автомобилсозлари дунёдаги энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчи корхоналардан яна бири билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйганидан далолатдир.  

Лойиҳа 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган.

“JV MAN Auto-Uzbekistan” Марказий Осиёдаги “MAN” русумидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи йирик корхона ҳисобланади. 2009 йилнинг август ойида ташкил этилган мазкур субъект Самарқанд вилоятида жойлашган.

“JV MAN Auto-Uzbekistan” Ўзбекистон — Германия қўшма корхонасида ҳозир 15 тоннадан 50 тоннагача юк кўтариш қувватига эга замонавий ва ишончли “MAN” тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқармоқда.

Компания автобуслар, юк, бетон қорувчи, сув ташишга ихтисослашган машиналар каби  50 турдаги махсус техникаларни ишлаб чиқаради.

Бош офиси Германиянинг Вольфсбург шаҳрида жойлашган “Volkswagen AG” дунёдаги етакчи ва Европанинг эса энг йирик автомобилсозлик концернларидан бири саналади. Мазкур корхона ўтган йили  дунё бозорига 10,3 миллионтадан кўп маҳсулот сотган.

Концерн дунёга машҳур 20 брендни ўзига бирлаштирган: “Volkswagen”, “Audi”, “Seat”, “Skoda”, “Bentley”, “Bugatti”, “Lamborghini”, “Porsche”, “Ducati”, “Volkswagen” “Scania” ва “MAN” шулар сирасидандир.

Концерннинг модель доираси мотоцикллардан тортиб, арзон нархлардаги ихчам ва ҳашаматли автомобиллар, автобуслар ва оғир юк машиналаригача қамраб олинган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn