XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 12 Октябрь 2017

Истиқболли лойиҳаларнинг ишончли пойдевори

 

Кеча Тошкент шаҳрида Тожикистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазма-ярмаркаси очилди.

Президентимиз томонидан олиб борилаётган очиқ, дўстона ва прагматик ташқи сиёсат узоқ-яқиндаги хорижий мамлакатлар билан самарали ҳамкорликни ривожлантириш имконини бермоқда.

Зотан, ўзаро ишонч ва манфаатлар ҳисобга олинган ҳолда, энг аввало, қўшни давлатлар билан яқин ҳамкорлик қили-наётгани Ўзбекистонимиз нуфузи янада ортиб, экспорт салоҳияти, инвестициявий жозибадорлиги ошишига хизмат қилаяпти. 

Дарҳақиқат, кейинги пайтда Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги савдо-сармоявий алоқалар юқори босқичга кўтарилиб, азалий икки дўст халқнинг иқтисодий тараққиётида янги савдо йўллари очилаётир. Жорий йилнинг апрель ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазмаси ҳамда мамлакатларимиз ишбилармон доираларининг бизнес форуми бу борада муҳим қадам бўлди. Мазкур тадбирлар якунида умумий қиймати 50 миллион АҚШ долларилик савдо шартномалари ҳамда инвестиция битимлари имзоланди. 

Тошкент шаҳрида иш бошлаган Тожикистон Республикаси саноат корхоналари маҳсулотларининг миллий кўргазма-ярмаркаси ушбу йўналишдаги ҳамкорликка янгича мазмун бағишлаши кутилаяпти.

Чунки ундан кўзланган мақсад аслида шу — давлатларимиз ишбилармонлари ўртасида савдо-сармоявий алоқаларни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга кўмаклашиш, биргаликда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини кўпайтиришдан иборатдир. 

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар алоҳида таъкидлаганидек, Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, охирги бир йил давомида тенг манфаатли алоқалар барча йўналишда изчил ривожланаяпти. Бунда савдо-иқтисодий алоқалар, айниқса, муҳим ўрин тутади. 2016 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 18 фоиз ўсгани, жорий йилнинг тўққиз ойида ушбу кўрсаткич 25 фоизни ташкил этгани қувонарлидир. 

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ” мажмуаси ҳар доимгидан-да гавжум. Гап шундаки, бу ерда Тожикистондан ташриф буюрган 150 дан зиёд компаниялар ўзларининг энг сара маҳсулотларини намойиш этмоқда. Улар нефть-газ, қурилиш материаллари, транспорт, геология, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, енгил саноат, туризм сингари иқтисодиётнинг муҳим тармоқларига ихтисослаштирилган. 

— Бизнинг корхонамиз мамлакатимиз енгил саноат тизимидаги энг йирик ишлаб чиқариш субъектларидан бири ҳисобланади, — дейди “ПО Нассочии Точик” масъулияти чекланган жамияти бош директори ўринбосари Абдумавлон Абдуллоев. — Ойига 1200 тонна пахта толаси қайта ишланиб, 2 миллион метрдан ортиқ газлама ишлаб чиқарилади. Унинг асосий қисми Ҳамдўстлик ва Европа давлатларига экспорт қилинмоқда. Кейинги пайтда амалиётга илғор технологияларни жалб этиш, модернизациялаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Бу борада Ўзбекистон билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйганимиз қўл келаяпти. Яъни “Rieter Uzbekistan” корхонасидан энг замонавий ускуналарни харид қиламиз. Бугунги кўргазмада маҳсулотларимизни намойиш этишдан ташқари, тўқимачилик ва енгил саноатда бой тажрибага эга юртингиз ишбилармонлари билан тажриба алмашиш, ҳамкорликни йўлга қўйиш ниятидамиз. 

Айтиш жоизки, кўргазмага ташриф буюрган киши Тожикистон саноати ҳақида яққол тасаввурга эга бўлади. Намойиш бурчакларидан нафақат йирик саноат корхоналари ёки бизнес субъектларининг, балки ҳунармандларнинг санъат асарлари даражасидаги маҳсулотларига ҳам кенг ўрин берилган. 

— Тожикистонда Ўзбекистондаги каби эркин иқтисодий зоналар ташкил этилмоқда, — дейди “Сўғд” эркин иқтисодий зонаси халқаро бўлими бошлиғи Мирзоманнон Мирзоолимов. — Бизнинг ЭИЗда бугунги кунда 23 та корхона фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан олтитаси хориж капитали иштирокида бунёд этилган. Уларнинг аксарияти қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган. Маҳсулотларимизни қўшни мамлакатларга экспорт қилишни йўлга қўйганмиз. Хусусан, Ўзбекистонга кабель ва ўтказгичлар етказиб бераяпмиз. Кўргазмага келишимиздан асосий мақсад янги ҳамкорлар топиш, юртингиздаги ЭИЗлар билан ўзаро тажриба алмашишдир. 

Иштирокчиларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, аниқ мақсад, истиқболли бизнес лойиҳаси борлиги, ўзбекистонлик ишбилармонлар билан ҳамкорлик қилишга шай эканлигини изҳор этади. “TojIron” тракторсозлик ширкати, “Lega” алюминий профиллари ишлаб чиқариш корхонаси, “Моҳир семент” цемент заводи, “Чарм” пойабзал корхонаси, “Нокили  Талко” кабель ва сим маҳсулотлари тайёрловчи корхона, “Норд Азия Метал” металл қувурлари ишлаб чиқариш заводи шулар жумласидан. 

Уч кун давом этадиган кўргазма-ярмаркада шу ва бошқа компанияларнинг тақдимотларини ўтказиш, савдо-сармоявий алоқаларни ўрнатиш учун барча шарт-шароит яратиб берилган.  

Куннинг иккинчи ярмида кўргазма-ярмарка доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доираларининг бизнес форуми ҳам бўлиб ўтди. 

Унда икки давлатнинг иқтисодиёт, савдо, инвестиция, саноат, транспорт, металлургия, тўқимачилик, фармацевтика каби соҳаларига масъул вазирлик ва идоралари, 500 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари вакиллари қатнашди. 

Юртимизда тожикистонлик ишбилармонлар иштирокида 24 та корхона ташкил этилган бўлса, ўз навбатида, Тожикистонда Ўзбекистон капитали кўмагида тузилган 9 та корхона фаолият кўрсатаяпти. Мазкур бизнес мулоқоти ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш, истиқболда қатор қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқаришга мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади. Унинг  якунида кўплаб тенг манфаатли келишув ва битимлар имзоланиши шундай дейишимизга асос бўла олади.

Саид РАҲМОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Шомурот ШАРАПОВ ва

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган