Тадбиркорларнинг яқин кўмакчиси
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 13 Сентябрь 2017

Тадбиркорларнинг яқин кўмакчиси

 

Қашқадарё вилоятининг 13 та тумани ва Қарши шаҳрида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари иш бошлади.

Президентимизнинг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг шаҳар ҳамда туман бўлимларида ташкил этилган мазкур марказлар тадбиркорларга кўрсатилаётган хизматлар кўлами кенглиги билан алоҳида ажралиб туради. Мисол учун, ишбилармон муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш ниятида бўлса, марказ томонидан унга керакли ахборотларни олиш, рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш, лицензиялаш каби давлат хизматларидан фойдаланишда зарур кўмак кўрсатилади.

Эндиликда тадбиркор бўлишни истаганлар бизнес-режа ишлаб чиқишда, шунингдек, лизинг, суғурта ва баҳолаш хизматларидан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш масаласида ёрдам сўраб ушбу марказга мурожаат қилишлари мумкин. Бундан ташқари, бу ерга келувчиларга ускуналар, минитехнологиялар ва уларни хорижий давлатлардан олиб кириш тартиби ҳақида батафсил маълумот олиш имконияти яратилди.

— Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси — юртимиздаги барча тадбиркорлик субъектини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир, — дейди унинг Қашқадарё вилояти ҳуду-

дий бошқармаси бошлиғи Саъдулла Бобоқулов. — Президентимизнинг Фармонига асосан, ушбу тузилма ваколати оширилиб, зиммасига қўшимча вазифалар юклатилгани фаолиятимизни янада кенгайтириши баробарида, тадбиркорлар билан ишлаш, улар ҳуқуқларини ҳимоялаш тизимини тубдан яхшилашга мустаҳкам замин яратди. Жумладан, эндиликда Савдо-саноат палатаси махсус эксперт кенгашларини ташкил этиш, қолаверса, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги ноаниқликлар ва турлича ёндашувларни бартараф этиш бўйича ваколатли давлат органларига мажбурий жавоб талаб қилинадиган ёзма сўровномаларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Бошқача айтганда, ташкилот ҳукуматимиз томонидан чиқарилаётган ҳуқуқий ҳужжатларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари манфаатлари ифода этилишини таъминлашда қатнашади.

Айни пайтда ушбу марказлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимида “ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ягона марказлар билан қўшма жойлаштириш тизими доирасида иш олиб бормоқда. Ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан юксалтиришга қаратилган бу каби ислоҳотлар келгусида тадбиркорлик субъектлари сафининг янада кенгайиши, жойларда юқори қувватга эга ишлаб чиқариш корхоналари, замонавий хизмат кўрсатиш -шохобчалари барпо этилишига мустаҳкам пойдевор яратади.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР