Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири тайинланди
  • 14 Ноябрь 2017

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазири лавозимига Жумагул Уснатдинова тайинланди. Бу ҳақда Kruz.uz ўзининг ишончли манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Ж.Уснатдинова бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган, бироз муддат вазир вазифасини вақтинча бажарувчиси лавозимида ҳам фаолият юритган.

Жумагул Шараповна меҳнат фаолияти давомида Хўжайли туманидаги мактабда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида турли лавозимларда ҳамда Нукус маиший хизмат кўрсатиш ва иқтисодиёт коллежида директор лавозимларида ишлаган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn