XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 11 Сентябрь 2017

Таълим-тарбия тизимидаги ўзгаришлар замирида халқимиз хоҳиш-истаги мужассам

Истиқлолимизнинг йигирма олти йиллиги байрами шукуҳи юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб борган, десак, янглишмаймиз. Ҳар йили шаҳару қишлоқларимизда айём арафасида мустақиллик иншоотларининг, янги уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши, замонавий ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектларининг тантанали равишда ишга туширилиши ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларини, -нуронийларни совға-саломлар билан йўқлаш анъана тусини олгани барчамизга яхши маълум.

Бу йил эса мазкур анъана мазмун-моҳиятан янада бойиди. Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан жойларда Мустақиллик куни олдидан имконияти чекланган, эҳтиёжманд ўнлаб, юзлаб фуқароларга янгиланган лойиҳалар асосидаги арзон уйлар калитлари тақдим қилинди. Ҳовли тўйларининг, қўшалоқ байрамларнинг қувончу суруридан бахтиёр бу ҳамюртларимиз тимсолида бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлар, одамларни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар қанчалар ҳаётбахш эканини кўрамиз.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида, жумладан, шундай дейилади: “Шу кунларда фақат қишлоқ жойларнинг ўзида жорий йилда қуриб битказилган янги уйларда беш мингдан ортиқ оила ҳовли тўйларини ўтказаётгани, албатта, ҳаммамизни қувонтиради.

Бу ишларни изчил давом эттириш ҳақида гапирар эканмиз, инсонларнинг дарду ташвишини ўйлаб яшаш биз учун одамийликнинг олий мезони, энг муҳим вазифа бўлиб қолишини алоҳида таъкидламоқчиман”.

Президентимиз ўз нутқида ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳасида эришилаётган ана шундай залворли ютуқлар қаторида Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ олдимизда турган долзарб, кечиктириб бўлмайдиган вазифаларга эътибор қаратди. Айниқса, ёш авлод манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ ишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Мамлакатимизнинг тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга, бу йўлда бор билим ҳамда салоҳиятини сафарбар этишга қодир бўлган, азму шижоатли ёшларни тарбиялаб вояга етказиш муҳим масала эканини таъкидлади. Ушбу мақсадда давр талабларидан келиб чиқиб, таълим-тарбия тизимида жиддий ўзгаришлар қилинаётгани қайд этилди.

Айтиш жоизки, айни ўзгаришлар ортида ҳам, аввало, халқимизнинг хоҳиш-истаги турибди. Чунки мактабгача таълим сифати ва самарадорлиги билан, болаларни боғчаларга қамраб олиш билан боғлиқ муаммолар одамларимизда турли эътирозларни келтириб чиқараётганини яширишнинг ҳожати йўқ. Ёки 

9-синфни битирган, ҳам маънавий-руҳий, ҳам физиологик жиҳатдан шаклланиб улгурмаган ўғил-қизларнинг касб-ҳунар коллежларида таҳсил олиши уларнинг юриш-туришида, ахлоқи ҳамда қарашларида, ўқишга қизиқишида кўпинча салбий оғишларга сабаб бўлаётгани ҳам бор гап. Шу маънода, мактабгача таълим тизимининг тубдан ислоҳ қилинаётгани, 11 йиллик умумий ўрта таълим қайта тикланаётгани эътирофга молик.

Мисол учун, Сурхондарё вилоятида ҳозирги пайтда 286 та боғчада 30 минг 915 нафар бола тарбияланмоқда. Ваҳолонки, воҳада мактаб ёшигача бўлган болалар сони 167 мингдан зиёд ва улар учун яна 800 дан ошиқ боғчалар барпо этилиши керак. Ахир бугунги кунда ҳар бир ота-она фарзандини боғчага беришни, жондан азиз дилбанди энг намунали шарт-шароитларда камолга етишини хоҳлайди. Президентимизнинг келгуси 3-4 йилда мамлакатимиздаги боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим муассасаларига тўлиқ қамраб олиш мақсадини илгари сураётгани бу ота-оналарга чинакам умид ва қувонч бағишламоқда.

Шу билан бирга, 11 йиллик таълимнинг қайтадан жорий қилинишидан ҳам одамларимиз, биринчи галда ёшларимиз мамнун. Биргина 2016/2017 ўқув йилида Сурхондарё вилояти бўйича 37 минг 595 нафар ўғил-қиз 9-синфни тугатган бўлса, уларнинг 27 мингга яқини таҳсилни қадрдон мактабида давом эттириш истагини билдирди. Демак, умумтаълим тизимидаги ўзгариш навқирон авлод вакилларининг манфаатига, мақсад-муддаоларига ҳамоҳангдир.

Шубҳасиз, ёшларга оид давлат сиёсати миллий тараққиётимизнинг истиқболини белгилаб беради. Бугун мамлакатимиз раҳбари деярли ҳар бир учрашув ҳамда видеоселектор йиғилишларда, фуқаролар билан мулоқотларда ушбу масалага алоҳида урғу бераётгани бежиз эмас. Буни теран ҳис қилган ҳолда, биз, Олий Мажлис Сенати аъзолари ёшлар бахту иқболи йўлидаги ислоҳотларда мудроқ кайфиятдан қутулиб, ташаббускор ва фаол бўлмоғимиз лозим. Бунинг учун тегишли қонун ҳужжатлари, давлат ҳамда ҳудудий дастурлар ижроси устидан парламент назоратини мустаҳкамлаш, маҳаллий ҳокимликлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, таълим-тарбия муассасалари, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги амалий ишларни кучайтиришимиз керак. Чунки мустақил Ватанимиз равнақи ва келажаги, улуғвор орзуларимиз рўёби ўсиб келаётган авлод тақдири билан чамбарчас боғлиқдир.

Шоҳида АРИПОВА,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+