XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 26 Май 2016

Масъулият — карточка эгасининг зиммасида

— Биронта савдо шохобчасидан маҳсулот харид қилгач, тўловни пластик карточка орқали амалга оширмоқчи бўлсак, сотувчи картани қўлимиздан олиб, терминалга қўйиб, унинг кодини сўрайди. Яъни пулни ҳисобимиздан ўзи ечади. Ваҳолонки, картанинг кодини ҳар бир шахс сир тутиши керак. Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун терминаллар орқали хизмат кўрсатиш тизимида бирор қулайлик яратилганми? Масалан, нима учун мижозлар ўз шахсий кодини киритишига мўлжалланган, терминалга сим орқали уланадиган қўшимча клавиатуралар жорий қилинмаган? Эшитишимизча, ривожланган давлатларда бундай қулайлик мавжуд. 

 К. ҲАЙИТОВ.

Гулистон тумани

— Пластик карточка эгалари карточка ҳисоб рақамидаги маблағлар сақланиши ҳамда хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидагиларга аҳамият бериши лозим: аввало, пластик карточкангизнинг ПИН-кодини бегона шахсларга ошкор этманг. Баъзи ҳолларда савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари сотувчилари картадан маблағни ечишда ПИН-кодни ўзлари теришни афзал кўришади. Бундай ҳолат савдо ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчасига ўрнатилган терминал клавиатураси ишламаслиги ёки ноқулай жойлашганлиги туфайли юзага келади. 

Бундан ташқари, айрим пластик карточка эгалари яхши кўра олмаслиги ёхуд турли сабаблар боис ПИН-кодни ўзлари теришни рад этишади. Бироқ пластик карточка йўқотилган ёки ўғирланган ҳолларда ПИН-код охирги хавфсизлик чораси эканлигини унутмаслик лозим. Мижозлар пластик карточкаларидан маблағ ечилаётганда, ПИН-кодни учинчи шахсга ошкор этмасдан мустақил теришни талаб қилиши керак. ПИН-код бошқа шахсларга ошкор қилинган ҳолларда, пластик карточка орқали амалга оширилган транзакциялар бўйича жавобгарлик карточка эгасининг зиммасида бўлади. Чунки банк эмитент билан тузилган шартномага асосан, шахсан сиз пластик карточканинг қонуний эгаси ҳисобланасиз.

Банклар пластик карточка эгаларига карточка маблағларини юклаш ва ундан ечишда 4 тадан 8 тагача бўлган мураккаб рақамли ПИН-код ўрнатиш тавсия қилинади.

Д. ИСМАТОВ,

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Пул муомаласи департаменти 

бошқарма бошлиғи.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган