«Ҳавоу суйи мисли фирдавс хуш...»
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 09 Февраль 2017

«Ҳавоу суйи мисли фирдавс хуш...»

Она Ватанимиз қадимдан жаннатмонанд, дея таърифлаб келинган. Бундан ташқари, шоирлар Ватанни фарзандлик меҳри билан ҳам жаннати фирдавсга қиёслашади.

Унинг  гўзаллигига холис баҳо берган 

ижодкор ўзбек адабиётининг 

гултожи, адабий тилимизнинг 

асосчиси, ғазал мулкининг 

султони Алишер Навоийдир.

Улуғ шоирнинг 

“Садди Искандарий” 

достонининг ўттиз 

бешинчи бобида 

айнан Мовароуннаҳр 

таърифи бор. Бу боб жаҳонгир ва фотиҳ Искандарнинг 

жаннатмисол бир ўлкани кўрганлиги ҳамда унда 

бир шаҳар қурганлиги ҳақидадир:

Яна кишваре кўрди фирдавсваш,

Ҳавоу суйи мисли фирдавс хуш.

Латофат аро равзадин баҳр анга,

Вале исм ўлуб Мовароуннаҳр  анга.

(Искандар) яна бир жаннатсифат ўлкани кўрди, (унинг) ҳавосию суви худди жаннатдек ёқимли эди. Гўзаллигу латофат аро жаннатдан баҳра олган бу диёрнинг номи Мовароуннаҳр эди.

Нединким, ики наҳр ароси келиб,

Яқин юз йиғочқа фазоси келиб.

Оқиб ҳадди шарқида Сайҳун суйи,

Бориб ҳадди ғарбида Жайҳун суйи.

Икки дарё оралиғидаги бу диёрнинг кенглиги юз йиғочча келиб, шарқий ҳудудида Сайҳун (Сирдарё) суви, ғарбий чегарасида эса Жайҳун (Амударё) суви оқиб турарди.

Йўқ улким анга бу ики руду бас,

Ўн-ўн беш сув ҳар бир нечукким Арас.

Бўлуб ҳар биридин жудо наҳрлар

Ки, ҳар наҳри обод этиб шаҳрлар.

Бунда фақат икки улкан сув (дарё) мавжуд бўлиб қолмасдан, яна ўн-ўн бешта сой ҳам бўлиб, улардан ҳам бир қанча ариқлар ажраб чиқар ва (ўз навбатида) шаҳарларни обод қиларди.

Ва лекин бу рудеки, дерлар Кўҳак,

Ки, йўқ равзанинг наҳри эрконга шак,

Ки, ичгач тавоно бўлуб нотавон,

Гузар айлабон умр янглиғ равон.

Лекин Кўҳак (Зарафшон)дай бир дарё бор эдики, унинг сувини ичган нотавон ҳам донолик касб этиб, гўё умр каби тўғри йўлни топиб оларди.

Ки, андин не бир шаҳр обод ўлуб,

Не маъмурасидин биров шод ўлуб.

Агарчи латофатда рашки Фурот,

Бўлуб борча зоеъ, нечукким ҳаёт.

Бу дарёнинг латофатига Фурот дарёси ҳам рашк қилса-да, унинг мисли ҳаётдай сувлари увол бўлар, бу сувдан ҳеч бир шаҳар ҳам обод эмас ва бу ободликдан биров ҳам шод эмас эди.

Скандар чу бу мулки дилкаш кўруб,

Фазоу ҳавосин Эрамваш кўруб...

Искандар бундай дилкаш мамлакатни ва унинг ҳавосини, кенгликларининг жаннатдаги Эрам боғига ўхшашлигини кўриб, Самарқанддек шаҳар қуришни ният қилади ва бунга эришади.

Мовароуннаҳр хусусидаги бу гўзал шоирона ҳамда холис таъриф Навоийнинг она-Ватанга эҳтироми ва таъзимидан далолатдир.

Зуҳра МАМАДАЛИЕВА,

филология фанлари номзоди.

 

Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Фарзанд тарбияси ва инсоний бурч

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР