«Кимки бу водийға бўлди муттасиф...»
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 09 Февраль 2017

«Кимки бу водийға бўлди муттасиф...»

Алишер Навоий инсон шахсининг такомилида муҳим бўлган ҳар бир масалага жиддий эътибор қаратган ва уни ўзлаштириш йўлларини аниқ-равшан кўрсатиб берган. Ана шундай муҳим бўлган масалалардан бири маърифатдир. Шоирнинг бир неча ғазалларида маърифатнинг турли қирралари зикр этилади. Жумладан:

Эй Навоий, жаҳл ила 

ўлмак қатиқ ишдур, вале

Чун камоли маърифат 

касб ўлди, не нуқсон ўлум,

байтида шоир ҳаётда инсоннинг жаҳолат билан яшашидан кўра, маърифат билан ўлим топиши афзаллигини, шунингдек, нажот фақат маърифатда эканини уқтиради. Ҳазрат Навоий ўзи учун ибрат деб билган мутафаккирларни қайси ўринда зикр этмасин, уларнинг маърифат туфайли улуғ мақомга эришганини уқтиради. 

Улуғ мутафаккирнинг маърифат ҳақидаги чуқур мулоҳазалари унинг бошқа асарларидан кўра, “Лисон ут-тайр” достонида батафсилроқ ёритилади. Мазкур достон тасаввуфий тушунчаларнинг бадиий талқинидан иборат бўлса-да, унда Алишер Навоий маърифатининг мағзи яққол сезилади. Хусусан, шоир достонидаги “Маърифат водийсининг васфи” бобида -қуйидагилар баён қилинади:

Кимки бу водийға

бўлди муттасиф,

Топти анда

ҳолларни мухталиф.

Яъни кимки маърифат ҳақида билмоқчи бўлса, ундаги хилмахилликни яхши англаб олиши лозим. Бунда йўл юз туман бўлиб, уларнинг бири-бирига мос келмайди. “Жузв ила кул” ҳам, “тараққию таназзул” ҳам шу йўлда. Барча раҳрав бунда ўзи ихтиёр қилган йўлда беқарор, ҳар бир йўл соҳиби ўз йўлида муфтахир (фахрланувчи)дир. Шунинг учун уларнинг ҳеч бири -бошқасига мусаллам (таслим) эмас. Бинобарин,

Бўлди ўз ирфони

ҳар кимга сифат, 

Кўп тафовут қилди

пайдо маърифат.

Бу орқали улуғ мутафаккир маърифатни кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қилади. Чунончи, унинг талқинига кўра, оламда мавжуд бўлган барча мавжудоту махлуқот, жумладан, инсонлар ҳам Ҳаққи мутлақнинг муваққат намоёни бўлиб, охир-оқибат унга қўшилиб кетгувчилардир. Бу оламда ҳеч нарса ҳеч нарсага бегона эмас. Улар қайси йўлдан юрмасин, оламда ўзлари тутган ўринни англаш учун интилади. Бунда зид қарашларнинг бўлиши табиий, албатта. Алишер Навоий бу мухталифотни “биззарура” (табиий зарурият) сифатида талқин этади. Ана шу хилмахиллик маърифат илмининг тараққийсига, натижада ҳақиқатнинг тўла-тўкис ойдинлашувига хизмат қилади.

Ҳазрат Навоийнинг маърифат борасидаги тавсифлари, энг аввало, инсоннинг ўзлигини англаш ғоясига асосланади ва биз ҳозирги пайтда англаб турган маърифат тушунчаси азалий илдизларга эга эканини намоён қилади. Зеро, маърифат туб моҳияти билан ўқиш-ўрганиш, таълим ва тарбия олиш, олам ҳамда одам ҳақида илмий тафаккур даражасини оширишга қаратилган фаолиятни англатади.

Нафас ШОДМОНОВ,

филология фанлари доктори.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР